“Зомин” ПФК бу йилги мавсум учун ўз йиғинларини бошлади
08 фев 2016 10:19
Новости
“Зомин” ПФК бу йилги мавсум учун ўз йиғинларини бошлади
Жамоа бу йилги мавсум олди йиғинларини расман 1 февралдан бошлади. Клубга ҳозирга қадар маҳаллий ва бир қатор Олий лига жамоаларининг акдемияси тарбиланувчиларидан иборат жами 16 нафар ўйинчилар кунига икки маҳалдан машғулот олиб бормоқдалар.
Бу йилги мавсумда жамоага янги раҳбар тайинлангандан сўнг, клубда бир қатор ўзгаришлар бўлди. Масалан, жамоа янги базага эга бўлди ва жамоанинг уй учрашувлари ўтадиган Зомин марказий ўйингоҳи қайтадан реконстуруксия қилинмоқда.
Бу йил жамоа ўз олдига Олий лигага чиқишни мақсад қилган, шундай экан Ўзбекистон Биринчилиги мусобақаси бошлангунга қадар жамоага Олий лигада тўп сурган ва ўткан йилги Биринчи лигада иштирок этган номдор ўйинчилар келиши кутулмоқда.
Бугун жамоа “Суғдиёна” жамоасининг ёшлари билан ўртоқлик учрашувини ўтказади. Расман клуб Ўзбекистон Кубоги баҳсининг 1/16 финал учрашувида “Андижон” жамоаси қарши учрашуви билан бошлайди.
Жамоамизга омад тилаб қоламиз!
Акмал РАҲМАТУЛЛАЕВ
“Зомин” ПФК матбуот котиби.
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии