RU

Последние новости

18:27"Комо" "Манчестер Сити" футболчисни сотиб олди  0 17:59Альканатара "Барселона" мураббийлар штабига қайтмоқда  0 17:30МЮ яқин орада янги базасини очади. Унда сартарошхона ҳам бўлади  1 17:02Манба: Мбеумо МЮга ўтди  2 16:40"Реал" собиқ ҳимоячиси фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин  0 16:36"Персеполис" Шукуров вариантини танламади, бунинг сабаби маълум қилинди  4 16:08Тен Ҳаг: "Антони ҳали ҳам мен учун ўғлимдек, аммо у "Байер"га қизиқ эмас"  0 15:37Ямалнинг отаси ўғлини танқид қилувчилар ҳақида: "Одамлар бошқаларга қарайди, кейин ҳасаддан ўлади. Бу уларнинг муаммоси".  5 15:08Обамеянг "Ал Қодисия"ни тарк этди ва Европага қайтиши мумкин  2 14:40Терма жамоага хорижлик мураббий керакми?  98 14:16Снуп Догг Британиянинг машҳур клуби эгасига айланади  3 13:49"Манчестер Сити"нинг янги мавсум учун меҳмон либоси тақдим этилди  1 12:49Расман: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов "Андижон"га қайтди  1 12:30Еврокубокда ақлдан оздирадиган камбэк! Финляндия клуби "Барселона" ва "Реал"нинг қаҳрамонлигини такрорлади  6 12:05Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Москвага жўнаб кетди  6

Зокиржон Нурматов: "Бунёдкор" билан шартномам тугамоқда" Новости

Зокиржон Нурматов: "Бунёдкор" билан шартномам тугамоқда"

"Бунёдкор" жамоаси кечадан машғулотларни бошлади. Машғулотлар давомида бир қанча янги ўйинчилар кўрикдан ўтишмоқда.
Бундан ташқари клубнинг бир қатор ёшлари асосий жамоа билан бирга машғулот ўтказишмоқда. Ана шундай ёшлардан бири Зокиржон Нурматовни суҳбатга тордик.

-Зокиржон, "Бунёдкор" жамоаси янги мавсумга тайёргарликни бошлади. Шу ҳақида фикрларингиз қандай?
-Ҳа машғулотларни бошладик. Машғулот давомида енгил машқларни бажардик.

-Жамоага янги келиб қўшилганлар борми?
-Ҳа бор. “Нефтчи”дан Шукур Пўлатов, Хуршид Хўжаев, Ислом Ёқубов, “Насаф”дан Жаҳонгир Жиямуродов, “Бухоро”дан Воҳид Шодиев биз билан бирга машғулот ўтказишмоқда.

-Жамоа билан тузган шартномангиз тугаб бораяпти...
-Ҳа. 31 декабрь куни жамоа билан тузган шартномам тугайди.

-Клубдагилар янги битим таклиф этишдими?
-Хозирча йўқ.

-Бўлмаса бошқа жамоалардан чорловлар бўлаётгандир?
-Яшира олмайман. Икки жамоадан жиддий таклиф тушди.

-Айнан қайси жамоалардан?
-Бунисини айта олмайман.

-Таклифларни кўриб чиқсангиз керак?
- Агар “Бунёдкор” янги шартнома таклиф қилмаса таклифларни кўриб чиқмоқчиман. Чунки “Бунёдкор”да кўп вақт ўйин амалиётисиз қолиб кетдим.


Комилжон Икромов суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика