Зоир Тўрақулов: “Шўртан”нинг мақсади - кучли олтилик”
06 мар 2016 19:52
Новости
Зоир Тўрақулов: “Шўртан”нинг мақсади - кучли олтилик”
- Қашқадарё халқини янги мавсум билан табриклайман. Вилоятимизнинг барча уч жамоа яхши натижага эришишига тилакдошман. “Насаф”нинг янги мавсумдаги барча уч ўйинини ҳам кўриб чиққандик. Яхши шаклланган жамоа эканлиги барчага маълум. Бир ёки икки йиллик жамоа эмас. Бундай жамоа билан ишлаш ҳам осон. Шунга қарамай ижобий натижа учун ҳаракат қилдик. “Насаф” билан очиқ футбол ўйнаб бўлмайди. Футболчиларимга раҳмат яхши уйин кўрсатишди. Кейинги баҳсни Ғузорда “Қизилқум” билан ўтказамиз. Ўз мухлисларимиз олдида ғалаба учун ҳаракат қиламиз.
- Жамоани бу йилги мақсадимиз имкон борича кучли олтиликка кириш. Албатта, жамоага бирдан мақсад қўйиш қийин. Барчага маълум мавсум якунлангач, жамоага бошқа мураббий таклиф қилинган эди. Кейин менга ишонч билдирилди. Бунгача декабрь йиғини бошланиб бўлган эди. Январь ва февраль ойларида ҳам бўш чизиқларга футболчилар излаш билан овора бўлдик. Бизда ҳимоя чизиғида муаммолар кўп. Шу сабаб бошқа позицияда тўп тепадиган футболчиларни ҳам ҳимояда ўйнатишга мажбурман, - дейди Тўрақулов.
"Насаф" матбуот хизматидан сайтимиз учун махсус
Комментарии