RU

Последние новости

14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  2 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  3 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  7 12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  8 11:31"Рома" "Ланс" футболчисини сотиб олди  0 11:14Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Кимда қандай ўзгариш?  15 11:05ПСЖ бош мураббийига “Реал“ футболчиси керак  2 10:43“Ливерпуль“ Диаснинг ўрнига “Реал“ футболчисини олиб келади  9 10:19МЮ яна бир ҳужумчисини сотишга тайёр. Унга А Сериядан таклифлар бор  1 09:56“Ал-Ҳилол” Саудия Арабистони Суперкубогида иштирок этишдан бош тортди  2 09:31Отабек Жўрақўзиев: “Мухлисларимизни Суперлига ва ОЧЛ учрашувларида хурсанд қиламиз”  4 09:05МЮ Ўринбоевнинг жамоадошига қизиқиш билдирмоқда  1

Зоир Тўрақулов: “Шўртан” 7 январдан йиғилади” Новости

Зоир Тўрақулов: “Шўртан” 7 январдан йиғилади”

Маълумки Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси бу йил олий лигада эмас балки биринчи лигада иштирок этади.
 Жамоанинг кейинги тақдири қандай кечади? Режалар қандай? Бу каби саволларга жавоб олиш мақсадида жамоа мураббийи Зоир Тўрақуловга мурожаат қилдик.

- Режага кўра, 7 январдан Ғузорда йиғиламиз - дейди З.Тўрақулов. - Бу борада футболчиларга қўнғироқ қилиб, огоҳлантириш бермоқдамиз. Ўзини олий лига клубди синаб қўрмоқчи бўлганлар эса кетмоқда.

- Очиғини айтганда, жамоанинг эртанги куни қандай кечишини айта олмайман. Чунки ҳозирча ҳеч нарса аниқ эмас. Раҳбарият 7 куни йиғилишимизни айтган. Шу куни йиғилиш бўлади ва режалар ошкор этилади. Таҳминан 10 январга бориб кўп нарса ҳал бўлса керак.

- Жамоада қоламанми ёки йўқми буни вақт кўрсатади. Агарда раҳбарият қолишимни истаса музокара ўтказамиз. Ўзимга қолса, бу йил  “Шўртан”да ҳаммасини бошидан бошламоқчиман.

- Олий лигага чиқиш вазифаси қўйилса, буни уддалашга ишонаман. Ўтган йили ёшлар жамоамиз сафида ўзини кўрсата олган бир қатор ёшлар бор. Уларни олдига 2-3 та маҳоратли ўйинчилардан кўшган холда, курашчан жамоа туза оламиз деб ўйлайман. Юқорида айтиб ўтганимдек, ҳаммасини нольдан бошламоқчиман. Бунинг учун олдин раҳбарият билан гаплашиб олишимиз керак.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика