RU

Последние новости

19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  0 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  12 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0 18:20"Ростов" сўнгги 15 дақиқаликдаги 2та гол туфайли ЦСКАдан ғалабани юлиб олди  7 18:00"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби!  3 17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  7 17:07Суперлига. "Бунёдкор" "Олимпик"ни мағлуб этди ва хавфли зонадан узоқлашди  1 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  18 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  27

Зоҳир Қўзибоев: “Тўпурарлар қаторида бўлишни мақсад қилгандим” Новости

Зоҳир Қўзибоев: “Тўпурарлар қаторида бўлишни мақсад қилгандим”

Бу йил олий лигада дебют мавсуми бўлишига қарамай, Қўзибоев ўзини ҳар томонлама кўрсата олди. “Машъал”нинг 28 ёшли ҳужумчиси Қашқадарёнинг Касби туманидан эканлигини кўпчилик билмаса керак.
Қўзибоев бу йил жамоасининг тўпурари бўлди. Лекин чемпионат доирасида Зоҳирнинг “Насаф” вакили Артур Геворкяндан ўтиб кетиши жуда қийин. Мавсум поёнига етмасидан туриб, унга талабгорлар сони ортиб бормоқда. Билишимизча Қўзибоевни пойтахтнинг икки клуби келаси йил ўз сафида кўрмоқчи. Бунинг учун ўша клуб вакиллари футболчининг ўзига ҳам чиқишган. Шунингдек водийнинг яна бир клуби ҳам ушбу ҳужумчини ўз таркибида кўришни истамоқда. Яқинда Муборакда Қўзибоев билан учрашиб, шу ва бошқа саволларга жавоб олдик.

- Жорий мавсум олий лигада дебют қилдингиз. Шунга қарамай элитада “йўқолиб” қолмадингиз. Ўзингиз ҳам фаолиятингиздан қониққан бўлсангиз керак.
- Ҳа, тўғри айтдингиз бу йил илк бор олий лигада тўп тепишим эди. Бунгача асосан қуйи лигаларда ўйнагаман. Нима десам бўлади, албатта олий лигада ўйнаш қизиқарли кечди. Бу ерда ҳақиқий профессионаллар. Жиддий кураш кечади. Йил бошида ўз олдимга тўпурарлар рўйхатида бўламан деб мақсад қўйгандим. Гарчи мавсум-2014 тўпурари бўлиш имконияти бироз пастроқ бўлсада, шунисига ҳам шукур қиламан. Бу мен учун қониқарли натижа.

- Кўпинча ҳужумчилар олий лигадаги илк мавсумида тўпурарликдан ҳам кўра ўйин амалиётга эга бўлишни истайди. Сиз эса биринчи йилдаёқ тўпурар бўлишни мақсад қилгансиз. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Инсон доим ўз кучига ишониш керак деб ҳисоблайман. Бошқача айтганда мақсадсиз бир нимага эришиш қийин. Максимал вазифам тўпурар бўлиш, минимум вазифа эса тўпурарлар рўйхатидан ўрин эгаллаш эди.

- Жамоангиз ҳам ўз олдига қўйилган вазифани бажарди. Ўтган йили биринчи лигада иштирок этган “Машъал”нинг бу йил элитада 5-ўринни эгаллаганини сири  нимада деб ўйлайсиз?
- Бизда жамоа яхши шакллантирилган. Ҳамма бир-бири билан аҳил ва иноқ. Клубнинг оддий бир ишчи ходимидан тортиб, футболчиларгача ҳамма илиқ муносабатда. Албатта ҳамжиҳатлик бўлган жойда, унум бўлади. Буни мана жамоамиз мисолида кўриш мумкин. Яхши коллектив йиғилгани, ютуқларимиз гаровидир. Энг асосийси раҳбарият ва футболчилар ўртасида ишонч бор. Футболда бу энг муҳим омиллардан бири бўлса керак.

- Бу йил қайси жамоанинг ҳимоячиларига қарши ўйнаш сиз учун қийин кечди?
- Юқорида айтиб ўтганимдек, олий лигада осон ўйинлар йўқ. Ҳар бир клуб мағлубиятга учрамаслик учун жон-жаҳди билан курашади. Бирор-бир клубни ажратиб уларга қарши ўйин енгил кечди дея олмасамда, ўзим қийналган ўйинларни айтишим мумкин. Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси ҳимоячиларига қарши ўйнаш оғир кечди. Лекин вазифам гол уриш бўлгани сабабли ҳар қандай метин ҳимояни ёриб ўтишга интилдим.

- “Машъал”нинг олдинги чизиғида сиздан ташқари яна Зафар Тўраев, Мўйдин Мамазулунов, Жамшид Ҳасанов ва Элдор Шомуродов каби ҳужумчилар ҳам бор. Айтингчи уларнинг қайси бири билан ўйнаш сиз учун енгилроқ кечди?
- Футбол бу жамоавий ўйин. Шахсан мен тандем танламайман. Жамшид Ҳасанов ва Мўйдин Мамазулунов билан яхши ўйнадик деб ҳисоблайман.

- Бош мураббий хусусида фикрингиз ижобий бўлса керак. Унинг ўйинчиларини учрашувга тайёрлаш жараёни қандай ўтади?
- Албатта, Александр Андреевич ажойиб мураббий! Ҳаммани тенг кўради. Ким ўз устида ишлаб, ўзини кўрсатса, имконият беришдан чўчимайди. Бизга кўп нарсаларни ўргатди. Футболчиларни битта жамоа сифатида жипслаштира олди. Машғулотларда ҳар машкни эринмасдан кўрсатиб беради ва уни биз футболчиларга уқтириб боради. Амалда уни баҳсларда қўллаб, берилган кўрсатмаларини бажариб келмоқдамиз. Ўйинчиларни ажратмайди. Ҳар биримизга алоҳида вазифа беради. Хомяков ҳаётда ва футбол даражасида ҳам ажойиб инсон! Айнан унинг ишончи туфайли мен шу даражага кўтарилдим.

- Айтишларича сизга ҳозирдан совчилар кўпая бошлабди. Келаси йил жамоада қолмоқчимисиз ёки муҳитни ўзгартирасизми?
- Айни дамда ҳуқуқий жиҳатдан “Машъал”га тегишли ўйинчиман. Тўғри, таклифлар бўлмоқда. Хориж клубларидан ҳам қизиқиш бўлаётгани ҳақида айтишди. Лекин мен аввало клуб раҳбарлари билан бу борада гаплашиб олишим керак. Агарда улар бунга қаршилик кўрсатмаса, ўзимни чет элда синаб кўришим мумкин. Ҳозирги жамоам ҳам ёмон эмас. Бу ерда яратиб берилган шароитлар мени тўла-тўкис қониқтирмоқда. Лекин ўзимни хорижда синаб кўриш ниятим йўқ эмас. Бу орқали миллий терма жамоада ҳам ўйнашга ҳаракат қиламан. Лекин ҳозирча ҳеч нарса маълум эмас. Ҳаммасини йил якунида аниқлаштириб оламиз.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.   
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика