RU

Последние новости

20:01Эшитдик-да! "Турон"да ўйнаган легионер футболчи Суперлигага қайтяпти  0 19:50ОК-2025 саралаши. Мафтуна Шойимованинг бенефисига айланган баҳсда вакилларимиз Туркманистонни 6:2 ҳисобида мағлуб этишди ва Осиё Кубоги "чипта"сини қўлга киритишди  14 19:40"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  0 19:12"Реал" — "Лас-Пальмас". Вальверде, Беллингем ва Мбаппе асосий таркибда  8 18:58Гвардиола Ҳоланднинг профессионаллигини юқори баҳолайди  2 18:37"Манчестер Сити" ҳимоячиси Аканжи: "Чемпионлик ҳақида гапиришни хоҳламайман"  13 18:18Қозоғистонлик ўзбек футбол функционери Ҳусановнинг "Манчестер Сити"га ўтиши ҳақида фикр билдирди  7 17:53АПЛ. МЮ, "Тоттенхэм", "Ноттингем Форест" ва бошқа жамоалар таркиби маълум  5 17:25Алехандро Бальде: "Хетафе"га қарши ўйинда ирқий ҳақоратларга учрадим"  8 17:00ФИФА президенти Инфантино Трамп билан кўришди: "Биз ЖЧ-2026ни муҳокама қилдик"  4 16:39ОК-2025 саралаши. Австралия биринчи ўринни нақд қилиб, мусобақа финал босқичига йўл олди, Ўзбекистон Туркманистонни иккита тўп фарқи билан ютса, иккинчи ўринни олади  0 16:20Туркия чемпионатида фақат хорижлик VAR ишлайди  0 15:45"Милан" афсонаси Эрон клубини бошқаришдан бош тортди   0 15:16"Барселона" Фликка янги шартнома таклиф қилишга тайёр  19 14:47Нуну Мендеш ПСЖдан мавсум учун 10 млн евро сўрамоқда  2

Зоҳир Қўзибоев: "Терма жамоада босим жуда катта ва оғир" Новости

Зоҳир Қўзибоев: "Терма жамоада босим жуда катта ва оғир"

Ўзбекистон Миллий терма жамоаси кеча Япониядан Ўзбекистонга қайтиб келди. Жанубий Корея (1:1) ва Япония (1:5)га қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказган вакилларимиз яна клубларига қўшилди.
Миллий терма жамоадан илк марта чақрув олган "Машъал" клуби ҳужумчиси Зоҳир Қўзибоев ҳар икки учрашувда майдонга тушди. Биринчи ўйинда 60 дақиқа ҳаракат қилган ҳужумчи битта гол муаллифига айланган бўлса, иккичи баҳсда 30 дақиқа ҳаракат қилди. Футболчи  championat.asia сайтига дастлабики ўйини борасида фикрларини билдириб ўтди.

"Терма жамоа либосини кийишни ҳар бир футболчи орзу қилади.  Клуб билан терма жамоа орасида жуда катта фарқ бор. У ерда босим жуда катта ва оғир бўлади. Биринчи ўйинимдан қониқмадим. Албатта, ҳаяжон бўлди ва баъзи вазиятларда бу менга панд берди. Муҳит ажойиб ! Ҳамма бир бирини қўллаб туради. Иккита жуда кучли терма жамоада қарши ўйнадик. Мен терма жамоада кўпроқ голлар уришни истайман ва бунинг учун қанчалик кўп меҳнат қилиш кераклигини битта ўйиндан тушундим" , - дейди Зоҳир Қўзибоев.

- Бир йил олдин Олий лигада дебют қилган футболчи , бир йилдан сўнг терма жамоа либосини кийиши бу албатта ҳар бир футболчини орзуси бўлса керак ?

Албатта, ўтган мавсум кўрсатган ўйинларимдан кўнглим тўлмади дея олмайман. Биринчи навбатда ўтган мавсум менга ўйнаш учун имкон берган мураббийимиз Александр Хомяковга алоҳида миннатдорчилик билдираман. "Машъал" клубининг ишончи орқали терма жамоада гол урганимдан фахрланаман. Бунда клубнинг ўрни жуда ҳам аҳамиятли бўлди. Хомяковни ишончини мен оқлашим керак. Битта ўйин ва гол билан тўхтаб қолмоқчи эмасман. Япониядаги ва Жанубий Кореядаги муҳитда биринчи марта ҳаракат қилдим. Хатолар кейинги сафар такрокланмаслик керак. Энди бор эътиборни чемпионатга қаратиб ўз ўйинимни кўрсатсам албатта яна терма жамоага чақирилишимга ишонаман.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика