Зоҳир Қўзибоев 1 йил, 1 ой, 1 кундан сўнг олий лигада гол урди
11 июн 2016 15:04
Новости
![](https://championat.asia/upload/storage/211218_original.jpg)
![](/upload/storage/211218_220.jpg)
Зоҳир Қўзибоев 1 йил, 1 ой, 1 кундан сўнг олий лигада гол урди
Олий лиганинг 11-туридан ўрин олган "Машъал" - "Обод" учрашувида мезбонлар йирик ҳисобда зафар қучишди (5:0).
Ўйинда мезбонлар сафида Шаҳбоз Эркинов ва Мирзоҳид Ғофуров рақиб дарвозасига иккитадан гол уришди. Яна бир голга жамоа ҳужумчиси Зоҳир Қўзибоев муаллифлик қилди. Эътиборлиси Қўзибоев охирги марта 2015 йилнинг 9 май санасида олий лигада тўп киритишга эришганди. Орадан роппа роса 1 йил, 1 ой ва 1 кун ўтгач Зоҳир гол уришга муваффақ бўлди.
Зоҳир Қўзибоев 2014 йилги мавсумда олий лигада 14та гол уриб тўпурарлар пойгасига иккинчи ўринни банд этганди.
Похожие новости
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Комментарии