Зоҳидбек Исмоилов: "Мухлисларимизга бир оз сабр тилайман"
18 окт 2018 20:55
Новости
Зоҳидбек Исмоилов: "Мухлисларимизга бир оз сабр тилайман"
“Зомин” жамоасига қарши учрашувни биринчи бўлимида яхши ҳаракат қилдик. Кетма-кет мағлубиятлар сабаб бугунги учрашувга пухта тайёргарлик кўрган эдик. Учрашувдан олдин ҳар бирмиз майдонда боримизни бериб ҳаракат қилишга аҳд қилгандик. Афсус, яна мағлубиятга учрадик.

Бугун жамоамизда жароҳат туфайли йўқотишлар бор эди. Майдонда ҳаракат қилган ёш футболчиларимизга бир оз тажриба етишмади. Биринчи бўлим 1:1 ҳисобида дуранг натижа билан якунига етди. Иккинчи бўлимда дарвозамиз томон белгиланган пенальтидан сўнг руҳан тушкунликка тушиб қолдик. Шунингдек узоқ йўл босиб келганлигимиз ҳам ўйинга таъсирини кўрсатмасдан қолмади.
Мухлисларимизга бир оз сабр тилайман, насиб этса навбатдаги турда ғалаба қозониб, уларни хурсанд қиламиз деган умиддаман.
Бекзод Толибов ёзиб олди.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии