Златан Ибрагимович собиқ устози сабаб "Болонья"га ўтишни афзал кўрмоқда
12 ноя 2019 22:47
Новости
Златан Ибрагимович собиқ устози сабаб "Болонья"га ўтишни афзал кўрмоқда
Бу ҳақида Il Corriere dello Sport нашри хабар қилди.
"Лос-Анжелес Гэлакси" клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович фаолиятини Италиянинг "Болонья" клубида давом эттириши мумкин. Швециялик футбочи бугунги кунда лейкемия касаллиги билан курашаётган "Болонья" мураббийи Синиша Михайлович туфайли шундай қарорга келган. Эслатиб ўтамиз, Златан 2006-2008 йилларда сербиялик мутахассис қўл остида ўйнаганди. Ўшанда Михайлович "Интер" клуби бош мураббийи Роберто Манчинининг ёрдамчиси сифатида фаолият юритарди.
Таъкидлаш лозимки, "Болонья" раҳбарияти 38 ёшли ҳужумчига 1,5 йилга мўлжалланган шартнома ва 8 миллион евро маош таклиф қилмоқда.

Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии