RU

Последние новости

00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Ньюкасл" – "Тоттенхэм". Бошланғич таркиблар аниқ.  0 00:04Ла Лига. "Барселона" – "Атлетико". Таркиблар маълум!  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  1 23:22АПЛ. "Фулхэм" – "Манчестер Сити". Ҳусанов яна захирада  5 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  2 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  12 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  3 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  4 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  20

“Зирабулоқ” клубига техник мағлубият ёзилди Новости

“Зирабулоқ” клубига техник мағлубият ёзилди

Биласиз, 23 июнь куни B Про-лига иштирокчи жамоалари 11-тур доирасидан ўрин олган баҳсларни ўтказишди.

Тур доирасидан ўрин олган “Зирабулоқ” — “Ғиждувон” баҳси ҳам аслида 23 июнь куни ўтказилиши лозим эди. Бироқ Навоий вилояти Кармана туманидаги “Ёшлик” ўйингоҳида шу куни вилоят миқиёсидаги муҳим байрам тадбири бўлиб ўтиши муносабати билан “Зирабулоқ” клуби мазкур ўйинни бир кун кейин ўтказишни сўради. “Ғиждувон” клуби ҳам бунга розилик бергани боис ўйин 24 июнь санасига кўчирилди.

Бироқ мазкур учрашув бугун ҳам ўтказилмади. “Зирабулоқ” жамоасига эса учрашувни ўз майдонида ўтказишга умуман тайёр эмас экани сабаб техник мағлубият ёзилди.

Ўзбекистон профессионал футбол клублари учун 2019 йилги мавсум мусобақалари Регламенти 4.4 бандига асосан, футбол клублари учрашув ўтказилиши билан боғлиқ зарур ташкилий масалаларни ҳал этиш учун масъулдир. Улар ички ишлар органлари билан ҳамкорликда учрашувдан олдин, учрашув давомида ва учрашувдан кейин стадионда, унга туташган ҳудудда интизом ҳамда жамоатчилик тартибини сақлаш учун барча зарур чораларни кўришлари шарт саналади. Аммо “Зирабулоқ” клуби бу бандга асосан иш олиб бормади. Қолаверса, учрашувга тез тиббий ёрдам вакилларининг ўз вақтида етиб келиши таъминланмади.

Шунингдек, 6.39 бандга асосан майдон эгалари учрашув расмийларига ўйин видеоёзувини тақдим этиш имконияти йўқ экани маълум бўлди.

Бундан ташқари, 12.7 бандга кўра, стадионнинг ва тегишли хизматларнинг учрашувни ўтказишга тайёр экани бўйича акт тақдим этилмади. Юқорида санаб ўтилган сабабларга асосан “Зирабулоқ” — “Ғиждувон” учрашувида мезбон клубга техник мағлубият ёзилди.



“Зирабулоқ” — “Ғиждувон” -:+

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика