Зинченко Украинага Франция, Германия ва Испания терма жамоаларига қарши ўйинларда ёрдам бера олмайди
30 сен 2020 17:47
Новости
Зинченко Украинага Франция, Германия ва Испания терма жамоаларига қарши ўйинларда ёрдам бера олмайди
"Манчестер Сити" футболчиси тиббий кўрикдан ўтди.
Кўрик натижаларидан маълум бўлдики, "шаҳарликлар" ҳимоячиси 3 ҳафта атрофида майдонга туша олмайди.
Зинченко мушаклардаги жароҳат сабаб Украинанинг октябрь ойидаги ўйинларида қатнаша олмайди. "Сариқ-кўклар" Францияга қарши ўртоқлик, сўнгра Миллатлар Лигаси доирасидаги Германия ва Испания терма жамоаларига қарши ўйнайди.
Александр Зинченко 2020/21 йилги мавсум ҳали "Манчестер Сити" таркибида майдонга тушмади.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии