RU

Последние новости

13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  0 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  10 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  0 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  5 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  29 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  23 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  1 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  3 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  7 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1

Зиданнинг сўнгги имконияти... Новости

Зиданнинг сўнгги имконияти...

Испания чемпионатида биринчи давранинг сўнгги тур учрашувлари бошланди

Ушбу турнинг илк учрашувида "Хетафе" "Малага"ни 1:0 ҳисобида таслим этди, бугун эса ЛаЛиганинг 4та баҳси бўлиб ўтади.


"Жирона" - "Лас-Пальмас"

Каталониянинг ЛаЛигадаги янги жамоаси уйдагидан кўра меҳмонда кўпроқ очко йиғди (11-12). Аммо бу жамоа уйда ютқизиб берадиганлардан эмас. Бунинг устига меҳмон аутсайдер бўлса, уладан очко олмаслик гуноҳ бўлади. "Лас-Пальмас" ҳозирча Сегундага тушиб кетгани йўқ, аммо "канарейкалар" бундай таркиб билан уйида бўлмаган баҳсларда жуда кучсиз. "Пальма" "Гран Канария"да (стадион) чуқур насаф олмоқда, аммо бошқа ареналарда эса уларга ҳаво етишмай қолмоқда... "Лас-Пальмас" Каталонияда очко олиши қийин бўлади


"Реал" - "Вильярреал"

"Қироллик клуби"нинг ҳозирги ҳолатини ҳисобга олсак, бу Зинедин Зидан учун сўнгги имконият бўлиши мумкин. Бунинг устига, "қаймоқранглилар" Чемпионлар лигасида ПСЖга тўқнаш келган. Агар мадридликлар бу учрашувда ҳам аввалги икки ўйиндагидек муваффақиятсизликка учраса "Реал" ЛаЛига ғолиблиги ҳақида эмас, кучли учликка кириш ҳақида ўйлашига тўғри келади. Бунинг устига, Зиданнинг жамоада кетиши борасида миш-мишлар ҳам авж олиши ҳеч гап эмас. "Бернабеу"даги тўқнашув 19-турнинг марказий ўйини ҳисобланади. "Қироллик клуби"га ғалаба сув ва ҳаводек муҳим. "Реал"га шунчаки 3 очко эмас, мухлисларни ишонтира оладиган ўйин керак, шундагина Мадрид клуби мураббийлар штабида "қон тўкилмайди". Бундай вазифани бажариш учун жуда ноқулай рақиб - "Вильярреал" тўғри келди. "Сариқ сувости кемаси" мавсум бошидан бери меҳмондаги тўртта учрашувда мағлуб бўлганига қарамай, сўнгги икки ўйинда "Сельта" ва "Валенсия"га имконият қолдирмади. "Вильярреал" бу учрашувда очко олиши жуда қийин, сабаби - мезбон бу баҳсда бор кучини ишга солиши аниқ. Бироқ "сариқ сувости кемаси" йирик ҳисобда мағлуб бўлмайди.


"Эйбар" - "Атлетико"

"Эйбар" ушбу учрашувгача кетма-кет 5та баҳсда мағлуб бўлгани йўқ, "Атлетико" эса тўртта. Бу факт "қурол-аслаҳачилар"да ғалаба учун имконият катта дегани эмас. "Эйбар"нинг бир очко олишига ҳам ишониш қийин. "Эспаньол"га қарши ўйиндаги омадсизликдан сўнг Диего Симеоне жамоаси ўзини қўлга олди ва кетма-кет учта баҳсда ғалаба қозониб, битта ҳам гол ўтказгани йўқ. "Қурол-аслаҳачилар"нинг ҳужум чизиғи қўрқинчли эмас, аммо уйда деворлар ҳам ёрдам беради, бироқ "матрасчилар" 3 очко билан уйга қайтишининг эҳтимоли катта.


"Депортиво" - "Валенсия"

"Кўршапалаклар" меҳмондаги кетма-кет 3та ғалабаси сериясини ўзгартириш вақти келди. Сўнгги хатолар Марселино Тораль жамоасининг чемпионлик учун курашдан чиқариб юборди ва кучли учликка кириш имкониятларини пасайтирди. Тўғри, турнир жадвалида "Реал" "Валенсия"дан пасда бўлиши мумкин, аммо "Бланкос"да захира ўйини борлигини ҳам унутмаслик керак. "Кўршапалаклар" бу баҳсда ғалаба қозона олишади, бироқ дарвозани қуруқ сақлашлари қийин бўлади. "Турклар" эса уйда ўтган сўнгги 5та ўйиннинг 4тасида камида 1та гол уришган.


Учрашувлар бошланадиган вақт ва ўйинлар кўрсатиладиган каналлар:

17:00. "Жирона" - "Лас-Пальмас" (Aleziya.com)

20:15. "Реал" - "Вильярреал" (Матч ТВ, Aleziya.com, Узрепорт)

22:30. "Эйбар" - "Атлетико" (Матч! Футбол 1, Aleziya.com)

00:45. "Депортиво" - "Валенсия" (Матч! Футбол 3, Aleziya.com)

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика