Зиданнинг ўғли "Интер Майами"га йўл олиши мумкин
02 апр 2021 17:16
Новости
Зиданнинг ўғли "Интер Майами"га йўл олиши мумкин
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зиданнинг ўғли, ярим ҳимоячи Энцо Зидан фаолиятини АҚШда давом эттириши мумкин.
26 ёшли хавбекнинг хизматларига "Интер Майами" клуби қизиқиш билдирмоқда. Энцо айни дамда Америка клуби кўригида.
Ўйинчининг сўнгги клуби "Альмерия" бўлганди. У бу жамоада атиги 1та ўйин ўтказди ва ўтган йилнинг октябрь ойи бошида клубни тарк этди.
Эслатиб ўтамиз, Энцо "қироллик клуби" тарбияланувчисидир. У "Алавес", "Лозанна", "Райо Махадаонда" ва "Авеш" клублари шарафини ҳимоя қилган.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Комментарии