RU

Последние новости

10:06"Сурхон" яна бир футболчиси билан хайрлашди  0 09:40Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:18Чет эллик мутахассис Суперлига жамоасининг бош мураббийи бўлади  2 08:48Ҳусниддин Алиқулов фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  4 08:22Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди  18 02:59Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда очко йўқотди  3 02:51А Серия. "Интер" ўз майдонида "Болонья"ни мағлуб этди  1 02:44Лига 1. ПСЖ дербида "Париж"ни мағлуб этди  2 02:10Африка кубоги. 1/8 финал. Камерун ЖАРни мағлуб этди, Марокаш Танзаниядан устун келди  1 00:58Тео Эрнандес А Серияга қайтиши мумкин  0 00:30АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  45 23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  2 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  15 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  52

Зиданни қутқара оладиган жамоа Новости

Зиданни қутқара оладиган жамоа

Нега бу мавсумда Зидан ҳеч қандай соврин ютмади ва нима учун бошқа клубда муваффақият қозониши эҳтимолдан йироқ?

Зидан «Реал»ни кубокларсиз мавсумдан сўнг тарк этди. Бу йил унинг мураббийлик фаолиятидаги энг қийин давр бўлди.

Кўплаб футболчилар жароҳатланган бўлишига қарамай ЕЧЛда «Ливерпуль»дан бошқа топ-клублар билан ўйин ўтказмади. Ҳатто «Челси» билан ўйинда ҳам унинг жамоаси фаворит сифатида қаралаётган эди. Ҳўш, унга нима таъсир қилди? 


Кекса етакчилар

Рамос (35), Кроос (31), Модрич (35), Роналду кетганидан сўнг, ўзини тиклай олмаган ҳужум чизиғи (Бенземадан ташқари) ҳамда аввалгидек ўйин кўрсата олмаётган Марсело, Иско, ижарага бериб юборилган Бейл каби футболчилар билан ЕЧЛни забт эта олмади.


Катта умид боғланган Эден Азар ва ёш вундеркиндлар

Азарни 115 миллион еврога сотиб олишган, аммо у жуда кўп жароҳат олди ва ишончларни оқлай олмади. Родриго ва Винисиус (улар учун 90 миллион тўлашган) «Реал»га мос ўйин кўрсатишмади (жорий мавсум иккитасида 8 та гол уришди). Менди Марселонинг ўрнини тўлдирди, аммо барибир барқарор эмас.

Умуман олганда, таркибнинг даражаси тушиб кетди. Шу билан бирга, натижалар ёмонлашди. Ҳаммаси мантиқан тўғри. Зидан ёш футболчиларга жуда кам ўйин амалиётини берди.


Жамодан кетган умидсиз футболчилар

Турли вақтларда Ашраф Хакими, Маркос Льоренте, Тео Эрнандес унинг услубига мос келмади. Ҳозирда Ҳакими энг яхши қанот ҳимоячиларидан бири. Лльоренте - бу мавсум «Атлетико»да, Тео Эрнандес эса, «Милан»да фаолиятларидаги энг яхши мавсумлардан бирини ўтказишди. Шунингдек, Эрмосо, Эдегор ва Регилон гарчи бошқа клубларда кучли ўйин намойиш қилсалар ҳам Зиданнинг «имтиҳони»дан ўта олишмаган.


Аксинча... 

Француз мутахассиси қўл остида Васкес ва Вальверде юқори савияда ўйин кўрсата олишди. Аммо юқоридаги рўйхат узунроқ.

Бир пайтлар унинг қўл остидаги футболчиларнинг деярли барчаси ўз позицияларида дунёнинг энг яхшилари қаторида эътироф этиларди.

Зизуга ана шундай савиядаги жамоа бошқаруви берилиши керак. Чунки у юлдузли жамоада муваффаққиятлироқ ишлайди, уларни тўғри йўналтира олади. Янги жамоа қуриш Зидан учун бироз мураккаброқ.


Ҳозирда ҳар бир позициясида дунёнинг энг кучлиларига эга учта жамоа бор:

«Бавария» - Нагельсманн аллақачон бош мураббий этиб тайинланган. «Манчестер Сити» - жамоа кимнинг саъй-ҳаракатлари билан шу ҳолатга келганлигини яхши биласиз. 

Ва яна бири...


ПСЖ Зидан учун энг оптимал вариант

ПСЖ беш йилдан бери ўйин қурадиган мураббийларни тайинлайди: Эмери, Тухел, Почеттино. 

Эмери футболчиларнинг даражасига дош бера олмаётгандек кўринди. Тухел мувозанатни сақлашга уринди, аммо қатъий позицион ўйин асосий юлдузлар Неймар ва Мбаппега мос келмади - улар босим остида ишлашмади (сўнгги мавсумдан ташқари). Почеттино машғулотларда футболчиларга ортиқча вазифалар юклайди. Унинг кучли босимига футболчилар дош бера олишмади ёки бундай машғулотларни хоҳлашмади.

Ҳар учала мураббий футболчилар билан тўлиқ алоқа ўрната олмадилар. Эмери, Тухел ва Почеттино илгари ҳеч қачон юлдузлар билан ишламаган. Улар ўртамиёна футболчилардан яхши жамоа тузишди, аммо топ футболчиларни шуғуллантириш етарли тажрибалари йўқ эди.

ПСЖ юлдузлари кўп танқид қилинади, аммо йиллар ўтиши билан жамоа итоаткор ва интизомли бўлиб қолди. Уларнинг Эмери ва Тухелга мослашиб кетганликларининг ўзи кўп нарсани англатади. Аммо барибир бу ғайритабиий эди. Кўпчиликнинг наздида ПСЖ дангаса ва инжиқ футболчилар жамоаси бўлиб қолди.

Катта эҳтимол билан улар бошқа турдаги мураббийни хоҳлашди. ПСЖ футболчиларига  услубшунос мутахассислар эмас, аксинча, ўйинни уларнинг қобилиятлари асосига қурадиган мураббий керак. 

Чунки, бундай мураббий футбол юлдузи бўлиш нимани англатишини яхши англайди. Шунингдек, Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни биладиган шахс. Бу ПСЖда етишмаётган асосий камчилик.

Аслида, бундай фазилатларга эга мураббийлар деярли йўқ. Индивидуалист юлдузларни тайёрлаш ва бир вақтнинг ўзида ғалаба қозониш жуда қийин жараён.


Аммо Зидан бор

Менимча, ПСЖ ва Зидан бир-бирлари учун жуда мос келади. Вазият ҳам шуни тақазо этяпти. Зизу ишсиз, Почеттино эса, ПСЖдан кетмоқчи.

У ҳар қандай футболчидан каттароқ шахс. Неймар ва Мбаппе билан муаммо бўлмаслиги аниқ. Килианни Парижда олиб қолмоқчимисиз, Зиданни жамоага олиб келинг!


Ҳумоюн Орипов тайёрлади

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика