Зидан Соларини алмаштирган тарихий ўзгариш
12 мар 2019 00:18
Новости
Зинедин Зидан 2001 йилда "Реал"га келади. Ўша йили 28 ноябрь куни жамоа Испания кубогида "Ланзароте" меҳмони бўлади. Дель Боске асосий бўлмаган таркиб футболчиларига имконият беради: Мунитис, Гути, Солари, Макманаман, Макелеле, Селадес, Рауль Браво, Каранка, Павон, Жереми Нжитап ва Санчес дарвозада.
Учрашувнинг 72-дақикасида ҳисоб «Реал» фойдасига 3:1 бўлиб турган пайтда (Солари ҳисобида иккита голга ассистентлик ёзилган) мураббий Соларини Зиданга алмаштиради. Мана ўша тарихий воқеа тасвирланган видео.
Солари фақатгина бир маротаба Зиданга алмаштирилган. Аксинча, майдонга Зидан ўрнига Солари тушиши жуда кўп содир булган — 21 маротаба.
Бугун эса 2001 йилдан кейинги Солари ўрнига Зидан ўзгариши қайта амалга оширилди. Фақат энди мураббийлик курсида.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии