Зидан «Сельта»га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?
08 янв 2018 09:21
Новости
Зидан «Сельта»га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?
«Реал» устози Зинедин Зидан Испания чемпионати доирасидаги «Сельта»га қарши ўйиндан сўнг (2:2) ўз фикрларини билдирди.
«Бизга нима етишмади? Иккинчи тайм ва 90 дақиқа давомида яхши ўйин. Биринчи 45 дақиқаликни ажойиб ўтказдик, иккинчиси ҳақида бундай дея олмайман. Бўлиб ўтган ҳолатни яхшилаб таҳлил қилиш лозим.
«Сельта» прессинг қилди, биз еса етарли даражада ўйнай олмадик. Голли вазиятларда ишончлироқ ўйнашимиз лозим.
Бўлиб ўтган нарсага изоҳ топа олмаяман. Вазиятни ўнглаб ўзимизга келишимизга ишонаман.
Перес йигитларни руҳлантириш учун кийим алмаштириш хонасига кирди», – дейди Зидан.
Комментарии