RU

Последние новости

13:31Буюк Британия бош вазири Диогу Жотанинг ўлими ҳақида фикр билдирди  0 13:04Озарбайжон президенти: "Ўзбекистон термасининг ЖЧга чиққани тасодиф эмас"  2 12:37"Футбол олами". "Динамо" яна ўз уйида ютқазди, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" Кубокда чорак финалга чиқди  0 12:29Расман: Сардор Раҳмонов – "Сўғдиёна" футболчиси!   4 12:13Расман: Жасур Жалолиддинов — "Сўғдиёна" футболчиси  14 12:01"Нефтчи" ёзги трансферлар ойнасидаги илк юришини амалга оширди   9 11:31Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши таркиби маълум  2 11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0 10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  20 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  4 09:53“Барселона“ футболчиси “Челси“га ўтиши мумкин  4 09:24Италиянинг машҳур жамоаси расман профессионал мақомидан айрилди  1 08:55Алонсо “Реал“нинг етакчиларидан бирини АПЛ жамоасига сотишга розилик берди  11 08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  2

Зидан "Реал"га олиб келиши керак бўлган 4 футболчи Новости

Зидан "Реал"га олиб келиши керак бўлган 4 футболчи

Зидан "Реал" бошқарувини ўз қўлига олганидан кейин кўплаб рекордларни янгилади.

Ўтган мавсумда "Қироллик клуби" даҳшатли ўйин намойиш этди ва ўтган икки мавсумда кетма кет ЕЧЛни қўлга кирити, "Реал" бу ишни бажарган ягона жамоага айланди. Энди улар учинчисига қараб кетишмоқда.

Шундай бўлса ҳам, жамоада муаммолар борлиги кўриниб турибди. Кейлор Навас, Криштиану Роналду, Карим Бензема, Лука Модрич 30 ёшдан ошган. Зидан жамоага ёш футболчиларни олиб бориши керак.

Қуйида биз Зизу "Сантьягу Бернабеу"га олиб бориши керак бўлган 4 футболчи ҳақида тўхталамиз.

4. ПОЛЬ ПОГБА

Погба Европанинг энг яхши марказий ярим ҳимоячиларидан бири. Сер Алекс даврида МЮдан кетганди.

Франциялик футболчи Италияда Андреа Пирло ва Артуро Видаль билан биргаликда тўп сурди. Туринда етарлича тажриба орттириб, 89 млн фунт эвазига "Юнайтед"га қайтди.

Погба "Юнайтед" билан бирга Европа лигаси совринини қўлга киритди ва турнирнинг энг яхши футболчиси бўлди.

Поль бу мавсумда "Манчестер Юнайтед"нинг 19 голида қатнашди. У "Реал"да Каземиро билан биргаликда ўйнай олади ва жамоа таркибида 32 ёшли Лука Модричнинг ўрнини босади.

3. ЭДЕН АЗАР

Азар 2012 йилда "Челси"га 32 млн фунт стерлинг эвазига "Лилл"дан ўтганди.

Бельгиялик футболчи ўтган 6 мавсумда "Челси" таркибида ажойиб ўйинлари, тезлиги қандай эканлигини кўрсатиб берди. У икки марта АПЛ чемпион бўлган ва бир бора Европа лигаси совринини қўлга киритган. Энди у жамоа билан Англия кубоги финалида ғолиб чиқишни истамоқда.

У Бельгия терма жамоаси таркибида 205 учрашувда қатнашиб, 69 гол урди ва 39 бора ассистентлик қилди. Натижалари ва ўйинларини кўрадиган бўлсак, "Реал"га мос тушади. Азар Зидан қўл остида суперюлдузга айланади.

Албатта "Реал" бельгияликни сотиб олса, ўзи учун фойдали бўлади ва Карим Бенземанинг ўрни босилади.

2. ДАВИД ДЕ ХЕА

Дарвозабон - "Реал"да муаммо эканлиги аниқ. Кейлор Навас жуда кўп хатога йўл қўймоқда. Давид "Реал"га мос тушадиган дарвозабон. У бир неча мавсумлар олдин "Реал"га ўтиши мумкин эди. Аммо бу амалга ошмаганди.

У 2011 йилда "Атлетико"дан МЮга ўтганди. Шундан буён у 6 мавсум давомида ўзини қандай даражада эканлигини кўрсатди ва МЮда мавсумнинг энг яхши футболчиси совринини 4 бора қўлга киритди ва рекорд ўрнатди.

Давид бу мавсумни даҳшатли тарзда ўтказди - ажойиб сейвлар, ишончли ҳаракатлар... Бу мавсумда 18 бора "қуруқ ўйин" ўтказиб, ўз фаолиятида илк марта "Олтин қўлқоп" совринига эга чиқди.

Навас ҳозирда 32 ёшда ва у учун жамоадаги ҳар бир мавсум сўнггиси бўлиши мумкин.

Агарда "Реал" Давидни сотиб олса, бир неча мавсум давомида дарвозабонлик муаммосидан қутулади.

1. МУҲАММАД САЛОҲ

Ёзги трансферлар ойнаси вақтида мисрлик футболчи "Рома"дан "Ливерпуль"га 35 млн евро эвазига трансфер қилинди.

Бу мавсумда у 43 гол урди ва "Олтин тўп" ва "Олтин бутса" учун даъвогарлик қилмоқда. Шу орқали у Роналду-Месси эрасига чек қўймоқчи.

Салоҳ ЕЧЛда 10 гол урди ва 4 бора голга ассистентлик қилди. Финалда "Ливерпуль" мухлислари ундан олдингидан кўпроғини кутишмоқда.

У "Рома"да ҳам шундай ўйнарди, бироқ камроқ гол киритарди. Юрген Клопп эва мисрликдан фойдаланишни билмоқда. Агарда "Реал" Салоҳни сотиб олса-ю, у шундай голлар урса, жамоа гол урадиган машинага айланади.

Салоҳ "Реал"да Криштиану Роналдуга муносиб ворис бўлади.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика