Зидан “Реал”да ўртача ҳар 19 та ўйинда битта соврин ютмоқда
13 янв 2020 08:06
Новости
Зидан “Реал”да ўртача ҳар 19 та ўйинда битта соврин ютмоқда
“Реал” “Атлетико”ни мағлуб этиб, Испания Суперкубогига эга чиқди.
Бу Зинедин Зидан учун “Реал” билан қўлга киритилган 10-соврин бўлди. Қайд этиш жоиз, Зидан “Реал” билан 9 та финалда иштирок этиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонди.
Француз “Реал” бошқарувида ҳозиргача жами 187 та ўйин ўтказди. Зидан ўртача ҳар 19 та ўйинда битта совринга эга чиқмоқда.
Комментарии