Зидан Коэнтрау "Реал"да қолишини истайди
03 апр 2017 10:46
Новости
Зидан Коэнтрау "Реал"да қолишини истайди
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан жамоа ҳимоячиси Фабиу Коэнтраунинг сўзларига изоҳ берди.
Олдинроқ португалиялик футболчи майдонга тушиш учун яхши формада эмаслигини тан олганди.
"Коэнтрауга ишонч билдираман. Сўнгги вақтда унда жисмоний ҳолат ва жароҳатлар билан муаммо бўлди. Фабиу "Реал" сафида кўплаб учрашувлар ўтказди ва Чемпионлар лигаси ғолибига айланди. Ҳимоячи бу ҳақида ўйлаб кўриши керак. У узоқ вақт жароҳатини даволади, бундай шикастланишдан сўнг бош муаммолар пайдо бўлади. Улар футболчига керакли даражада бўлиш учун ҳалақит қилади. Коэнтраунинг сўзлари чин дилдан айтилган, аммо у жорий мавсумдан сўнг керакли формада бўлишига умид қиламан" - дейди Зидан.
Жорий мавсумда Коэнтрау ЛаЛиганинг 1 та учрашувида майдонга тушди.
Похожие новости
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Комментарии