Зидан: “Биз ҳали ҳеч нарса ютмадик”
14 июл 2020 08:06
Новости
Зидан: “Биз ҳали ҳеч нарса ютмадик”
“Реал” устози Ла Лиганинг 36-турида “Гранада” устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:1) фикрлари билан бўлишди.
“Биз бахтлимиз, боиси уч очко ишлашнинг уддасидан чиқдик. Сўнгги дақиқалар осон ўтмади. “Гранада” иккинчи бўлимда бизни кўпроқ ҳимояланишга мажбур этди. Эртагаёқ машғулотларга қайтамиз. Пайшанба кунги баҳсга қандай тайёргарлик кўришни режалаштиришимиз керак. Яна иккита ўйин қолди ва биз ҳали ғалаба қозонганимиз йўқ. Шундай ҳолат. Жудаям хурсандмиз, бироқ чемпионликка олти очко етмаяпти”, — дейди Зидан.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии