Жозе Моуриньо: "Англияда Примерога ўхшаб 100 очко тўплашнинг иложи йўқ"
25 дек 2014 21:19
Новости
Жозе Моуриньо: "Англияда Примерога ўхшаб 100 очко тўплашнинг иложи йўқ"
«Челси» бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия ва Испания чемпионатларини таққослади.
"Гарет Бэйл ўзи Испанияда ўйнаётганлиги сабабли Примерони кучли лига деб атади. Буни тушунса бўлади. Мен ҳам у ерда ишлаганман. Ғалаба қозонганман, омадсизликка ҳам учраганман. Лигалар ўртасидаги фарқни тушунаман. Испанияда ўйин бошлангунга қадар қандай натижа қайд этилиши аниқ бўлган ўйинлар кўп. Бу яхши эмас.
У ерда фақат иккита кучли жамоа бор. "Атлетико" онда сонда уларга ҳалал бериб туради. Шу сабабли чемпион жамоа 100 очко ишлаб, 126 та гол киритиши мумкин. Англияда бунинг иложи йўқ. Бундай ҳолат қайд этилган лигани энг кучли деб ҳисоблашга ҳожат йўқ", - дейди "Челси" бош мураббийи.
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии