RU

Последние новости

19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  0 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  4 19:34"Ньюкасл" — "Арсенал". Таркиблар маълум  2 19:30"Сабаҳ" — "Сумқайит". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  1 18:14Туркия Суперлигаси. Шомуродов, Файзуллаев ва Алиқулов жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  11 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  7 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  7 16:00Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"  2 15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  17 14:58"Ал-Ҳилол"нинг "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари маълум бўлди  17 13:57Грилиш "Манчестер Сити"да ўрнашиб кетишига нима халақит берганини тан олди  5 13:09"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади  0 12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  9

Жўра Хонназаров турнири. “Бунёдкор-2001” кумуш медаллар билан кифояланди Новости

Жўра Хонназаров турнири. “Бунёдкор-2001” кумуш медаллар билан кифояланди

Жўра Хонназаров хотира турнирининг финал баҳси “Бунёдкор” ва “Пахтакор” ўртасида бўлиб ўтди.
Ушбу қарама-қаршиликда томонлар муросасиз кураш олиб боришди. Ҳужумкор руҳда бошланган ўйинда биринчи бўлиб ҳисобни очиш “қалдирғочлар”га насиб этди. Абзал Бобожонов бирга-бир вазиятда рақиб посбонини алдаб ўтиб, дарвозани аниқ ишғол қилди – 1:0.

Танаффусдан кейин “Пахтакор” футболчилари бор эътиборларини ҳужумга қаратишди. Натижада, марказидан ёриб кирган рақиб футболчиси ҳисобдаги мувозанатни тиклади – 1:1. Бу орада “қалдирғочлар”дан Хумоюн Исломов иккинчи марта ҳакам томонидан огоҳлантирилиб, майдонни эрта тарк этди. Мазкур четлатиш “шерлар” учун айни муддао бўлди. Қолган дақиқаларда янада босимни оширган “Пахтакор” беллашув якунланишига икки дақиқа қолганида ғалаба тўпини киритди.

Шу тариқа, Мурод Отажонов бошчилигидаги “қалдирғочлар” Жўра Хонназаров хотирасига бағишлаб ўтказилган халқаро турнирда иккинчи ўрин билан кифояланишди.

Учинчи ўрин учун кечган баҳсда “Локомотив” футболчилари “Андижон”ни мағлубиятга учратишди.

Финал якунлангандан кейин, ташкилотчилар турнирнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказишди.

Энг яхши дарвозабон: Жасур Собиров (“Андижон”)
Энг яхши ҳимоячи: Жавоҳир Исломов (“Локомотив”)
Энг яхши ярим ҳимоячи: Даврон Анваров (“Бунёдкор”)
Энг яхши ҳужумчи: Шоислом Муҳитдинов (“Пахтакор”)
Энг яхши ўйинчи: Бекзод Шамсиев (“Пахтакор”)

Совриндорларни Жўра Хонназаровнинг оила аъзолари ва яқинлари тақдирлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика