RU

Последние новости

19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  0 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   0 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  3 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1 17:56Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"  0 17:32Кэррик — АПЛда январь ойининг энг яхши мураббийи  10 17:15"Брентфорд" форварди АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди  2 17:01Эшитдик-да! "Ғазалкент" Лазизбек Мирзаевни 70 минг еврога сотиб олди ва ижарага берди   15 16:43Достон Ҳамдамов: "Суперлиганинг янги мавсуми осон ўтади"  7 16:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади  1 15:44Абдуқодир Ҳусанов "Setanta Sports"га интервью берди  11 15:22Капелло Жаҳон чемпионати арафасида Тухелни огоҳлантирди  2 14:54ФИФА "Атлетик" клубига 2028 йилгача трансфер тақиқи қўйди  5 14:33САфарда: "Пахтакор" бир соат фарқи билан икки украин клубига қарши ўйнади. Бўриев ва Ҳамдамовдан интервью!   4 14:13Расман: Владимир Бубаня — "Металлург" футболчиси  7

ЖЧ ярим финаллари мухлисимиз нигоҳида Новости

ЖЧ ярим финаллари мухлисимиз нигоҳида

Сан-Паулуда кўрган иккинчи ўйиним ҳақида қисқача ёзиш олдидан, Бразилия - Германия ўйинидан кейинги ҳолатни қисқача баён қиламан.
Тўғриси бунақа шармандаликни Бразилиядан ҳеч ким кутмаган эди, ҳеч ким. Германия кучли бўлсада, Бразилия ўз майдонида ўйнаётган эди. Мағлубиятдан кейин ҳамма карахт аҳволга тушиб қолди. Бразилиялик мухлислар аламдан, қолган сайёҳлар нима бўлганидан. Яхшиямки ортга тинчлик билан қайтдик. Ўйиндан кейин стадион жим бўлиб қолди. Германия мухлислари ортиқча қувонишдан қўрқишди. Чунки бу ерда бразилиялик мухлислардан истаган нарсани кутиш мумкин эди. Ҳайрият ҳаммаси тинч ўтди.





Куннинг эртасига сариқ либосда юрувчи кишилар кескин камайиб кетди. Маҳаллий мухлисларнинг деярли ҳаммаси тера жамоаларининг футболкасини ечиб бошқа либос кийганлар. Фақатгина сайёҳларда кўришингиз мумкин.

Кеча ўйинни стадионни марказида ўтириб томоша қилдим. Ўзбекистонимиз байроғини бир зум бўлсада кўтара олдим ва бу ТВда ҳам кўринибди. Қизиғи ўйин олдидан бир неча нафар қўшниларимизни кўрдим. Қозоғистон ва Туркманистондан ҳам ишқибозлар келишган экан.




Стадион ичи таниқли шахсларга бой. Кўз олдимда машҳур посбон Чилаверт иш билан машғул эди. Футболдан кейин анча семириб кетибди.




Менга ёқаётган томони шундаки, мухлислар жуда ахил ва иноқ. Ҳеч қандай жан-жал йўқ. Битта секторда иккита терма жамоа мухлиси бемалол ўз терма жамоасига ишқибозлик қилади. ЖЧ шуниси билан ҳам гўзал экан. Лекин кечаги ўйиндан кейин кулгули ҳолатлар ҳам бўлди. Метрога қадар чамаси бир км масофани аргентиналиклар қўшиқ куйлаб босиб ўтишди. Атрофдаги маҳаллий мухлислар эса Марадонани мазаҳ қилиб, Пеленинг шон шарафига қўшиқ айтишди. Ўз навбатида Аргентина мухлислари қўлларида етти рақамини кўрсатиб жавоб қайтаришди.






Афсуски финал учун чипта ололмадим. Ким билади, балки финалга қадар топилиб қолар. Лекин нима бўлган тақдирда ҳам Австралияда кўпчилик бўлиб, терма жамоамиз билан финалда иштирок этайлик деб қоламан. Кейин эса Россиядаги ЖЧда бирга бўламиз.

Бразилиядан Абдурахмон Фозилов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика