RU

Последние новости

10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  0 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  3 09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  1 08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  5 08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  8 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  13 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  22 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  15 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  247 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  10 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  6 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  12

ЖЧ-2014. ПРЕВЬЮ. Уругвай – Коста-Рика Новости

ЖЧ-2014. ПРЕВЬЮ. Уругвай – Коста-Рика

Бразилияда давом этаётган жаҳон чемпионати турдан турга қизғин тус оляпти.
Бугун “D” гуруҳида 1-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Форталезадаги “Кастелан” стадионида Уругвай ва Коста-Рика ўзаро баҳс олиб боради.

Кўпчилик ҳозирданоқ Коста-Рикани гуруҳ аутсайдери деб ҳисобламоқда. Чунки улар учун Уругвай, Англия, Италия каби жамоалар билан тенгма-тенг курашиш осон бўлмайди. Уругвай термаси охирги пайтларда анча кучайди, мамлакатдан бир қатор юлдузлар етишиб чиқди.Коста-Рика таркибида эса юлдузлар йўқ ҳисоби.



Уругувай охирги олтита ўйиннинг бирортасида мағлубиятга учрамади, Коста-Рика эса мундиалгача еттита ўртоқлик учрашуви ўтказиб, шундан фақат биттасида ғалаба қозонди. Жамоаларнинг ўзаро ўйинлари ҳам шуни айтиб турибдики, Уругвай Коста-Рика билан кечган баҳсларда ҳали мағлубиятга учрамаган, фақат икки марта дуранг ўйнаган холос. Охирги марта бу жамоалар ЖЧ-2010 саралаш баҳсларининг плей-офф босқичида кураш олиб боришди ва бунда Уругвай икки ўйин натижасига кўра 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Уругвай сафида энг катта йўқотиш деб бемалол Луис Суаресни айта оламиз. Чунки бу ҳужумчи мундиалга оз вақт қолганида тиззасидан жароҳат олди. Уругвайликлар устози Оскар Табарес ўйиндан олдин матбуотга берган интервьюсида таваккал қилмаслигини айтиб ўтди. Бундан кўриниб турибдики, Луис Суарес дастлабки беллашувни захирада бошлайди. Шунга қарамай, Уругвайда ҳужумчилар етарли. Масалан, Кавани билан Диего Форланни айта оламиз.



Коста-Рика таркибидаги энг таниқли футболчи эса Брайан Руис ҳисобланади. Катта эҳтимол билан жамоанинг ҳужумлари айнан шу футболчи орқали амалга оширилади. Коста-Риканинг асосий тўпурари Альваро Саборио жароҳат олгани боис ўрнини Маркос Уренья ёки Жоэль Кэмпбелл эгаллаши кутилмоқда. Балки жуфт бўлиб ўйнашлари ҳам мумкин. Аммо улар учун гол уриш осон бўлмайди, чунки Уругвай ўзининг метин ҳимояси билан ҳам ном қозонган.



УРУГВАЙ - КОСТА-РИКА
15 июнь. 00:00
Бош ҳакам: Феликс Брих (Германия)
Ёрдамчи ҳакамлар: Марк Борш (Германия), Стефан Лупп (Германия)
Захира ҳаками: Виктор Карилло (Перу)

Тахминий таркиблар
Уругвай: Муслера - М.Перрейра, Годин, Лугано, Касерес - Г.Рамирес, Аревало Риос, Диего Перес, К.Родригес - Форлан, Кавани
Коста-Рика: Навас - Гамбоа, Уманья, Ж.Гонсалес, Х.Диас - Руис, Борхес, Техеда, Боланьос - Кэмпбелл, Уренья.



Оскар Табарес (Уругвай термаси бош мураббийи): “Менинг жамоам кўп нарсага қодир. Кўплаб ўйинчиларимиз жуда яхши формада ва жаҳон чемпионатида узоқроққа боришни мақсад қилганмиз. Олдинги мундиалда ўйинчилар 22-23 ёшда эдилар, орадан тўрт йил ўтди ва футболчилар улғайишди”.



Хорхе Луис Пинто (Коста-Рика термаси бош мураббийи): “Англия, Италия ва Уругвайни ҳурмат қиламиз, лекин шуни унутмангки, биз ҳам футбол ўйнашни биламиз. Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз, ҳар бир жамоага етарлича қаршилик кўрсатишга ҳаракат қиламиз”.

Ўзаро ўйинлар: +6=2-0, 15-8
Охирги ўйин (18.11.2009): Уругвай – Коста-Рика - 1:1



Қизиқарли фактлар:
1950 йил Бразилияда ўтказилган жаҳон чемпионатида Уругвай чемпион бўлган.  
ЖЧ-2014 саралаш басҳларида Луис Суарес 11та гол уриб, энг яхши тўпурар бўлди.
Оскар Табарес 2006 йилнинг февралидан бери Уругвай терма жамоасини бошқариб келяпти.
Коста-Рика жаҳон чемпионатидаги охирги тўрт ўйиннинг ҳаммасида мағлуб бўлган, 14та гол ўтказиб юборди.

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика