RU

Последние новости

11:37"Барселона" 80 млн еврога баҳоланаётган туркиялик футболчига қизиқмоқда  0 11:09Хаби Алонсо – рекордчи!  0 10:41А Серия тўпурарларидан бирига «Арсенал» ва «Ливерпуль» асосий даъвогар  0 10:07Ўртоқлик учрашуви. «Насаф» «Шахтёр»ни мағлуб этди  3 09:36«Андижон» икки нафар футболчини ижарага берди. Бири Қозоғистон чемпионатига йўл олди  0 09:01Гвардиола Ҳусановнинг ўйнига юқори баҳо берди  14 08:33АПЛнинг жорий турида ушбу кўрсаткич бўйича Ҳусанов тенгсиз!  5 08:00Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  6 07:18Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари «Ливерпул»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  6 07:02Бурчак зарбасидан гол ва ассистлар. Неймар «Сантос»га йирик ғалабани тақдим этди  5 02:43Лига 1. "Лион" ва ПСЖ ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди, Хакимидан дубль  1 02:39А Серия. Влаховичнинг голи меҳмонда "Ювентус"га ғалаба тақдим этди  0 00:53Киммих "Бавария"да қолишга яқин  1 00:24Абдуқодир Ҳусанов бугунги ўйинда қандай статистика қайд этди?  9 00:15АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпуль"га мағлуб бўлди, Ҳусанов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  3

ЖЧ-2014 олдидан. Аргентина мураббийи: “Бразилия ҳар доим биринчи рақамли бўлган” Новости

ЖЧ-2014 олдидан. Аргентина мураббийи: “Бразилия ҳар доим биринчи рақамли бўлган”

Жаҳон чемпионати бошланишига борган сари кам вақт қоляпти.
Мутахассислар фаворитлар қаторига Аргентинани ҳам тилга олишяпти. Яқинда ушбу жамоа бош мураббийи Алехандро Сабелла матбуотга интервью бериб, Бразилияда бўлиб ўтадиган мундиал борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-   1998 йилги жаҳон чемпионатида сиз Даниэль Пассареллага ёрдам берган эдингиз. Шундан бери нима ўзгарди?
-   Ўшанда ёрдамчи эдим, ҳозир эса бош мураббийман. Бу эса босим жуда катталигини билдиради. Олдин бош мураббийга яқиндан ёрдам берган бўлсам, ҳозир ўзим мустақил қарор чиқаришга мажбурман.
 
-   16 йил олдинги мундиалдан қандай хотиралар қолган?
-   Ўшанда бизда бир қатор муаммолар бўлганди. Голландия Югославияни пенальтилар сериясида мағлуб этгач, эртаси куни биз Англияни пенальтилар бўйича ютганмиз. Уч кун ўтиб эса Голландия билан 30 даража иссиқда ўйнашимизга тўғри келган, натижада ўз ўйинимизни намойиш эта олмагандик. Агар яна шунда   й иссиқда тўп суришимизга тўғри келса, бу сафар бошқача ҳаракат қилмоқчимиз.

-   Икки йил олдин интервью берганингизда Испания ва Германияни жаҳоннинг энг кучли термалари деб айтгандингиз. Ҳозир ҳам шу фикрдамисиз ёки бу рўйхатга Бразилияни ҳам қўшдингизми?
-   Ҳозир Бразилия ҳам Испания ва Германия даражасига чиқиб олди. Улар Конфедерациялар Кубогида жуда яхши ўйин кўрсатишди. Умуман олганда, Бразилия ҳар доим биринчи рақамли жамоа бўлиб келган. Бразилия - жаҳоннинг беш карра чемпиони, шунинг ўзиёқ уларга берилган баҳо.
 
-   Жаҳон чемпионатига борадиган якуний рўйхатни тузгандан кейин мундиалга бора олмайдиган ўйинчиларга буни қандай тушунтирасиз?

-   Бундай вазиятда мураббийга ниҳоятда оғир. Ахир Аргентинада яхши футболчилар кўп, бироқ жаҳон биринчилигига ҳамма ҳам бора олмайди. Ўз вақтида ўзим ҳам футбол ўйнаганман ва мусобақадан четда қолиб кетиш нима эканлигини жуда яхши биламан. Ўйлайманки, профессионал футболчи бундай вазиятни яхши тушунади.

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика