RU

Последние новости

09:37"Локомотив" Туркияга қандай таркиб билан йўл олди?  0 09:19Sofascore. "Пахтакор" футболчилари "Ал Гарафа" билан ўйинда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи ўз мамлакатида 2024 йилнинг энг яхшиси бўлди  0 08:15U-17 Осиё кубогини қабул қиладиган стадионлар маълум  1 07:30"Пахтакор"нинг "Ал Гарафа" майдонидаги ғалабасиз серияси давом этади  3 03:30Испания кубоги. "Атлетико" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 02:31Криштиану Роналду: "Менинг эртагим" (мутолаа учун)  54 01:45"Пахтакор" бош мураббийи Педру Морейра: "Ўйин қийин кечишини билгандик"  12 01:27Элит ОЧЛ. "Персеполис" "Ал Ҳилол"га йирик ҳисобда ютқазди. "Пахтакор"нинг плей-офф учун имкониятлари сақланиб қолмоқда  5 01:05Аббосбек Файзуллаев: "РПЛда чемпионлик учун курашишда давом этамиз"  3 00:38РПЛ Қишки кубоги. ЦСКА "Зенит"га пенальтилар сериясида ютқазди. Файзуллаев 71-дақиқада майдонга тушди  1 00:08Неймар "Сантос"даги илк машғулотига вертолетда келди  5 23:46Криштиану Роналду: "Мен барча даврларнинг энг зўр ўйинчисиман"  51 23:24Расман: Альфонсо Дэвис "Бавария" билан шартномасини узайтирди  6 22:57Элит ОЧЛ. "Пахтакор" Қатарда бирорта аниқ зарба бермай ютқазди  198

ЖЧ-2014. Колумбия - Уругвай. Превью Новости

ЖЧ-2014. Колумбия - Уругвай. Превью

Колумбия ва Уругвай 1/8 финал босқичида тўхтаб қолишмоқчи эмас, шу боис икки Жанубий Америка жамоасининг тўқнашуви қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ.
Колумбия дастлабки икки турдан сўнг кейинги босқич масаласини ҳал қилиб бўлишганди. Шу боис Японияга қарши аралаш таркиб билан ўйнади. Уругвайликлар эса мундиални мағлубият билан бошлди ва фақат сўнгги турда Италияни доғда қолдириб плей-оффга чиқди. Аммо битта ўйиндан иборат бўлган баҳсларда Уругвайнинг тажрибалироқ эканлиги барчага аён.



Колумбия - Уругвай
29 июнь. 01:00
Бош ҳакам
: Бёрн Куйперс (Голландия)
Ёрдамчи ҳакамлар: Сандер Ван Рокел (Голландия), Эрвин Зейнстра (Голландия)
Захира ҳаками: Свейн Оддвар Мун (Норвегия).

Тахминий таркиблар:
Колумбия
: Оспина — Армеро, Сапата, Йепес, Суньига — Карлос Санчес, Агилар — Куадрадо, Жеймс Родригес, Ибарбо — Тео Гутьеррес

Уругвай: Муслера — Касерес, Хименес, Годин, А.Перейра — Гонсалес, Риос, Кристиан Родригес — Лодейро — Форлан, Кавани

Жароҳат олганлар: Лугано (Уругвай)

Дисквалификация қилинганлар: Суарес (Уругвай)

Биттадан огоҳлантиришга эга: Карлос Санчес, Гуарин — Муслера, Годин, Лугано, Риос



Ўйиндан олдинги фикрлар

Хосе Пекерман (Колумбия бош мураббийи):


"Уругвайга қарши ўйинга жиддий тайёрланаяпмиз. Суарес бўладими ёки бўлмайдими фарқи йўқ, рақиб жуда кучли. Уларнинг таркибида ташвиш туғдира оладиган футболчилар етарли. Бу биз учун катта синов. Ўзимизга бўлган ишончни йўқотмаган ҳолда ғалаба сари юриш керак".

Оскар Табарес (Уругвай бош мураббийи):

"Суарес хато қилди, бироқ гуруҳдан чиқишимизда у катта роль ўйнади. Уругвай мухлислари хотиржам бўлишсин. Суареснинг кетиши бизга ёмон таъсир қилмайди. Колумбияга қарши ўйинда чорак финалга чиқиш учун барча ишни қиламиз".



Ўзаро ўйинлар:

Битта қитъа жамоалари ўзаро 38 марта тўқнаш келишган. 11 марта Колумбия, 18 марта Уругвай зафар қучган. 9 бор ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаган. Тўплар нисбати Уругвай фойдасига: 54:43.

Бу жамоалар ўртасидаги охирги баҳс (11.09.2013) Уругвай — Колумбия 2:0 (Голлар: Кавани, Стуани)

- 1962 йилги мундиалда ушбу икки жамоа тўқнаш келишган. Уругвайнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган баҳсда Колумбия терма жамоаси дарвозасига Диего Форланнинг бобоси Хуан Карлос Корассо урган;



Қизиқарли фактлар

- Колумбия кетма-кет 10 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти. Сўнгги бор жамоа 2013 йил сентябрь ойида айнан Уругвайга имкониятни бой бериб қўйганди;

- Колумбия фақат бир марта Жаҳон чемпионати плей-офф босқичида иштирок этган. 1990 йилдаги Камерунга қарши баҳсда жамоа мағлуб бўлган (1:2);

- Уругвай 2010 йилги ЖЧда Франция билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйганидан сўнг мундиалларда 8та ўйин ўтказди ва барчасида камида биттадан гол урди;

- Уругвай сафида Луис Суарес майдонга тушмаган охирги икки ўйинда ютқазиб қўйган: 2010 йил Голландияга (2:3) ва 2014 йил Коста-Рикага (1:3).


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика