RU

Последние новости

14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  1 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  11 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  3 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  11 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  7 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  19 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  3 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  4 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  3 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  4

ЖЧ-2014 иштирокчилари - Бразилия Новости

ЖЧ-2014 иштирокчилари - Бразилия

Мундиал бошланишига ҳам бир ойдан кам муддат қолди. Жаҳон чемпионати қатнашчилари билан таништиришда давом этамиз.
Бугун "А" гуруҳининг иккинчи жамоаси саналмиш  мундиал мезбонлари Бразилия терма жамоаси ҳақида сўз юритамиз.


Бу терма жамоа ҳақида гап кетганда аввало жаҳон чемпионатлари гегомони кўз олдимизда гавдаланади. Бразилия термаси мундиалда ўйнаш ва унда ғолиб бўлиш борасида етакчи ҳисобланишади. Пеле ватандошлари Жаҳон чемпионатида энг кўп ғолибликни қўлга киритган терма жамоаси саналишади. Улар беш маротаба ушбу олтиндан бўлган кубокни бошлари узра баланд кўтаришга мувоффақ бўлишган. Бразилия барча мундиалларда иштирок этган ягона терма жамоа ҳисобланади.

Айни пайтда терма жамоани 2002 йилги мундиалда ғолиблик шоҳсупасига олиб чиқа олган Луис Фелипе Сколари бошқариб бормоқда.
Айнан шу мутахассис қўл остида "пентакампеонлар" сўнгги бор Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлишган.

Луис Фелипе Сколари зиммасида бу сафар ҳам фақат ва фақат чемпионлик вазифаси қўйилган. Бразилияликлар сўнгги иккита мундиални кўнгилдагидек ўтказа олишмади. 2006 йили Германияда бўлиб ўтган чемпионатда чорак финалда ўз юришларини тўхтатишга мажбур бўлишган эди. 2010 йили ЖАРда бўлиб ўтган мундиалда ҳам сўнгги бекат чорак финали бўлган.
Ушбу муваффақиятсизликлардан сўнг яна Сколари вазиятни ўнглаш мақсадида терма жамоа бошқарувига ўтказилди. Сколари танлаган таркибдан Кака, Роналдиньо, Робиньо каби футбол юлдузларига жой топилмади. Кўпчилик учун ушбу "трио"ни сафдан чиқиб қолгани кутилмаган хол бўлди.

Якуний таркибга назар солсак, Луис Фелипе Сколари ушбу чемпионатда кўпроқ Неймар, Халк ва Фред каби футболчиларга ишонмоқда ва шу ижрочилар етакчиликни ўз қўлига олиши кутилмоқда. 


Бразилия терма жамоаси азал-азалдан ҳужумкор жамоа сифатида кўпчилик меҳрини қозонган. Айни пайтдаги таркибга назар ташлайдиган бўлсак, унда энг кучли чизиқ деб ҳимояни кўрсатишимиз мумкин. Ҳа, Бразилия терма жамоасининг ҳозирги давридаги энг кучли чизиғи бу ҳимоя. Бу чизиқда дунёнинг энг кучли ҳимоячилари саналмиш Тиаго Силва, Бонфим Данте, Давид Луиз, Майкон, Дани Алвеш, Марсело ва Максвелл каби футболчилар жамланишган. Мундиалдаги энг кучли ҳимоя сўзсиз Бразилия термасиники. 


Бразилия терма жамоасиинг энг заиф нуқтаси деб ярим ҳимоя чизиғини айтиб ўтиш мумкин.  Роналдиньо ва Какаларни сафга қўшмаган Сколари, мундиалда асосий таркибда “Челси”даги “трио” Рамирес, Оскар ва Виллиан таянаётганини сезиш мумкин. Лекин “пентакампионлар” ўрта чизиғида катта мусобақаларда қатнашиб, етарли тажрибага эга етук ижрочилар йўқ. Шунингдек, яна Луис Густаво ва Фернандиньо каби таянч ярим ҳимоячилари мавжуд. Бошқа гранд жамоалар билан таққослаганда, мундиал мезбонларининг ўрта чизиғи кучсизроқдек кўринади. Лекин Луис Фелипе Сколари нималарни ўйлаб қўйганини ўзи билади.
Ҳужумчиларга тўхталадиган бўлсак, Неймар, Халк ва Фред каби олдинда яхши ҳаракатлана оладиган ижрочилар бор. Бразилия терма жамоаси таркибида ёрқин ажралиб турадиган футболчи йўқ. Тўғри, кўпчилик Неймар ушбу мундиалда жамоа етакчисига айланишини кутмоқда. Лекин Сколари кўпроқ жамоавий ўйинга эътиборини қаратмоқда.


Бразилия терма жамоаси ҳар қандай мусобақада, ҳар қандай таркиби билан ҳам ғолибликка асосий даъвогарлардан бири сифатида қаралади. Чунонам ушбу чемпионат ўз ватанларида бўлиб ўтади ва бу уларга қўшимча куч бағишлаши аниқ.
Улар учун вазифа ва мақсад битта – бу чемпионлик!


Ўтган иккита мундиалда (2006, 2010) Бразилиянинг муваффақиятсиз иштирокидан сўнг, мухлислар ўз жамоаларини жуда ёмон кайфиятда кутиб олишган ва футболчиларни калтакламоқчи ҳам бўлишган. Буни яхши пайқаган бир неча футболчилар ўз ватанларига қайтмасдан, тўғри Европага қараб йўл олишгани ҳам бунга мисол бўла олади. ЖАРда бўлиб ўтган мундиалда Бразилияни Голландия терма жамоаси турнирдан чиқариб юборган эди. Ўша баҳсда Фелипе Мело майдонни қизил карточка олиб эрта тарк этишга мажбур бўлганди. Кейин эса Фелипе Мело вазиятни тушунган ва юртига қайтишни ўрнига Туринга йўл олганди. Фелипе Мелонинг Бразилиядаги ўйи олдида мухлислар тартибсизлик келтириб чиқаришган ва футболчига Бразилияга келмасликни таклиф этишган. Бунга ўхшаш воқеалар жуда кўп руй берган. Буни Бразилия терма жамоаси вакиллари яхши тушуниб туришибди. Камига мундиал ўз уйларида бўлиб ўтади. Уларни бу сафар хато қилишга ҳақлари йўқ.  Бўлмаса мухлислардан қутула олишмаслиги аниқ...



Бразилия терма жамоаси ҳақида:
Лақаби: "пентакампионлар"
Минтақаси: КОНМЕБОЛ
Илк ўйини: Аргентина - Бразилия 3:0 (1914 йил)
Энг йирик ғалабаси: Бразилия - Никарагуа 14:0 (1975 йил)
Энг йирик мағлубияти: Уругвай - Бразилия 6:0 (1920 йил)
Бош мураббий: Луис Фелипе Сколари
Жамоа сардори: Тиаго Силва
Энг кўп ўйин ўтказган футбол: Кафу (142 учрашув)
Тўпурар: Пеле (77 та гол)
ФИФА рейтингидаги ўрни: 10

Эришган ютуқлари:

5 карра Жаҳон чемпиони - (1958, 1962, 1970, 1994, 2002)
Америка чемпиони 8 - маротаба (1919, 1922, 1949, 1989, 1997, 1999, 2004, 2007)
Конфедерациялари кубоги соҳиби: 5 марта (1997, 1999, 2005, 2009, 2013)


Бразилия терма жамоасининг мундиалда иштирок этадиган таркиби:

Дарвозабонлар: Жулио Сезар, Жефферсон, Виктор Леандро.


Ҳимоячилар: Данте, Давид Луиз, Тиаго Силва, Энрике, Дани Алвес, Майкон, Марсело, Максвелл.


Ярим ҳимоячилар: Фернандиньо, Эрнанес, Луис Густаво, Оскар, Паулиньо, Рамирес, Виллиан.


Ҳужумчилар: Бернард, Фред, Халк, Жо, Неймар.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика