RU

Последние новости

20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  3 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  3 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  16 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   11 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  2 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  9 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  4 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1

ЖЧ-2014. Голландия – Мексика. ПРЕВЬЮ Новости

ЖЧ-2014. Голландия – Мексика. ПРЕВЬЮ

Бразилияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида бугун 1/8 финалдан ўрин олган ўйинлар давом эттирилади.
Форталеза шаҳридаги “Кастелан” стадионида Голландия ва Мексика ўзаро баҳс олиб боради. Яхши биласиз, бундан тўрт йил муқаддам ЖАРда ўтказилган мундиалда Голландия финалга қадар етиб бориб, якунда Испанияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганди. Ўшанда голландларга Берт ван Мервейк бош мураббийлик қилган.

Ҳозирги жамоани эса Луи ван Гаал бошқармоқда ва мутахассисларнинг айтишича, ҳар икки жамоа бир-биридан тубдан фарқ қилади. Ҳозирги жамоа мухлисларни айниқcа ўткир ҳужумлари билан ҳайрон қолдирмоқда. Голландия гуруҳ босқичида ҳаммадан кўп тўп киритган жамоа бўлди: 10та гол. Голландлар кўп гол уриши учун биринчи рақамли жамоа сифатида ҳаракат қилиши шарт эмас. Масалан, Чили билан ўйинни олайлик. Голландия бутун ўйин давомида тўпга 36 фоиз эгалик қилган бўлишига қарамай, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ван Гаалнинг энг асосий қуроли шундаки, жамоа ҳимоядан ҳужумга жуда тез ўтади.



Қизиғи шундаки, Мексика ҳам Голландия каби ҳужумга тез ўтишни маъқул кўради. Шундай экан, бугунги учрашувнинг анча қизиқарли кечиши кутилмоқда. Мигель Эррера шогирдлари Хорватия ва Мексика билан кечган баҳсларда иккинчи рақамли жамоа бўлиб ўйнашди, шунга қарамай ижобий натижага эришишди. Аммо бугунги плей-офф баҳсида барибир Голландия фаворит сифатида эътироф этилмоқда.

Луи Ван Гаал дисквалификация туфайли гуруҳдаги охирги ўйинни ўтказиб юборган Робин ван Персини бугун илк дақиқалардан майдонга туширади. Роббен, Блинд, де Врей, Найжел де Йонг гарчи алоҳида шуғулланган бўлишса-да, улар ҳам бугунги беллашувга тайёр. Мексикада эса битта йўқотиш бор. Бугунги ўйинни дисквалификация сабаб Хосе Хуан Васкес ўтказиб юборади ва унинг ўрнини Карлос Сальсидо эгаллайди.



ЖЧ-2014. 1/8 финал
ГОЛЛАНДИЯ – МЕКСИКА
Форталеза. “Кастелан” стадиони
Бош ҳакам: Предро Проэнса (Португалия)

Тахминий таркиблар

Голландия: Силессен — де Врей, Влаар, Мантинс Инди — Янмаат, де Йонг, де Гузман, Блинд — Снайдер — ван Перси, Роббен

Мексика: Очоа — Родригес, Маркес, Морено — Агилар, Эррера, Сальсидо, Гуардадо, Лаюн — дос Сантос, Перальта

Луи ван Гаал (Голландия термаси бош мураббийи):
“Мен бу ерга бир йил олдин ҳам келгандим ва ўшанда ҳаво анча иссиқ эди. Лекин намлик юқори бўлиб қолмоқда, бу эса ўйинга ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Менимча, об-ҳаво Мексикага ҳам ўз таъсирини ўтказади”.

Мигель Эррера (Мексика термаси бош мураббийи):
“КОНКАКАФ кучайиб бормоқда. Энди бу минтақада кучсиз футбол мавжуд дея олмаймиз. Биз энди бошқа қитъалар билан ҳам тенгма-тенг кураша оладиган савияга чиқдик. Мухлисларимиз яхши қўллаб турса Голландиядан ҳам ўта оламиз”.



Қизиқарли фактлар
-   Голландия ЖЧ гуруҳ босқичида ҳаммадан кўп гол урди: 10та
-   Мексика гуруҳ ўйинларида атиги битта гол ўтказиб юборди.
-   Мексика ўз тарихи мобайнида фақат икки марта ЖЧ чорак финалига йўл олган
-   Голландия жаҳон чемпионатларидаги охирги ўнта учрашувдан 9тасида ғалаба қозонган.
-   Арьен Роббен терма жамоада ўзининг охирги 9та ўйинида 8та гол урди
-   Робин ван Перси МТЖдаги охирги 25 учрашувида 21та гол урди.

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика