RU

Последние новости

19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  0 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  0 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  0 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  6 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  6 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  19 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7

ЖЧ-2014. Бразилия пенальтилар сериясида ютиб чорак финалга чиқди Новости

ЖЧ-2014. Бразилия пенальтилар сериясида ютиб чорак финалга чиқди

Бразилиядаги мундиалнинг дастлабки чорак финалчиси номи маълум бўлди.
Бразилия ва Чили ўртасидаги баҳс анча тезкор тарзда бошланди. Мезбонлар ҳам чилиликлар ҳам ҳужумкор ўйин намойиш этишди.

Ҳисоб 19-дақиқада бразилияликлар томонидан очилди. Неймар бурчак тўпини амалга оширди, Тиаго Сильва тўпни боши билан дарвоза сари оширди, бу ерда ҳимоячи таъқибидан қоча олган Давид Луиз гол урди - 1:0.



32-дақиқада Бразилия ҳимоячилар қўпол хатога йўл қўйишади, бунинг натижасида Алексис Санчес дарвозани ишғол қилди - 1:1.

64-дақиқада Чили олдинга чиқиб олиши мукин эди. Арангизнинг яқин масофадан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни Жулио Сезар қайтарди.



Шу тариқа ўйиннинг асосий вақтида дуранг қайд этилди. Қўшимча таймларда ҳам иккала жамоада имкониятлар бўлди. Айниқса 119-дақиқада Чили ҳужумчиси Пинильянинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтганида стадионга йиғилган мухлислар ух тортиб юборишди.

120 дақиқа давомида ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмагач пенальтилар сериясига мурожаат қилинди.

Футбол лотореясида Жулио Сезар ҳақиқий қаҳрамон бўлди. У Пинилья ва Алексис Санчеснинг зарбаларидан сўнг тўпни қайтарди. Бразилиялик Виллиан ноаниқ зарба берди, Халкнинг тепган тўпини Браво қайтарди.



Сўнгги ҳал қилувчи зарбада эса Гонсало Хара дарвоза устунини нишонга олди. Бразилия чорак финалда!  


ЖЧ-2014. 1/8 финал
БРАЗИЛИЯ – ЧИЛИ 1:1 (пен. 3:2)
Белу-Оризонте. “Минейрао” стадиони.
Ҳакам
: Ховард Уэбб (Англия)
Қанотлардаги ҳакамлар: Майкл Малларки, Даррен Кэнн
Заҳирадаги ҳакам: Феликс Брих
Голлар: Давид Луис 18 - Санчес 32

Пенальтилар серияси:
Аниқ амалга оширганлар:
Давид Луиз, Марсело, Неймар -  Арангиз, Диаз,
Ноаниқ тепганлар:
Виллиан, Халк - Пинилья, Алексис Санчес, Хара.

Бразилия: Жулио Сезар, Дани Алвеш, Тиаго Силва, Давид Луис, Марсело, Фернандиньо (Рамирес, 72), Луис Густаво, Оскар (Виллиан, 106), Халк, Фред (Жо, 64), Неймар.

Чили: Клаудио Браво, Эухенио Мена, Маурисио Исла, Гари Медель (Хосе Рохас, 108), Гонсало Хара, Чарльз Арангис, Франсиско Сильва, Артуро Видаль (Маурисио Пинилья, 87), Марсело Диас, Эдуардо Варгас (Фелипе Гутьеррес , 57), Алексис Санчес.

Огоҳлантиришлар: Халк 55, Луис Густаво 60, Жо 93, Дани Алвеш 105 - Мена 17, Франсиско Сильва 40, Пинилья 102


Нарзулла Сайдуллаев.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика