RU

Последние новости

08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  1 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  3 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  5 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  5 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  14 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  11 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5 19:51"Ливерпуль" Экитике трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0 19:25"Бавария" Луис Диас учун 52 млн евро таклиф қилди  2

ЖЧ-2014. Бразилия – Мексика. ПРЕВЬЮ Новости

ЖЧ-2014. Бразилия – Мексика. ПРЕВЬЮ

Бугун Бразилия – Мексика баҳси билан жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи 2-тур баҳсларига старт берилади.
Ушбу жуфтликда ғолиб чиққан жамоа 6 очкога эга бўлиб, гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал этади.

ЖЧ-2014. “А” гуруҳи. 2-тур
БРАЗИЛИЯ – МЕКСИКА
Форталеза. “Кастелан” стадиони
Бош ҳакам: Жунейт Чақир (Туркия)

Тахминий таркиблар

Бразилия: Жулио Сезар — Дани Алвеш, Тиаго Силва, Давид Луис, Марсело — Луис Густаво, Паулиньо — Бернард, Оскар, Неймар — Фред.

Мексика: Очоа — Агилар, Родригес, Маркес, Морено, Лаюн — Васкес, Эррера, Гуардадо — Дос Сантос, Перальта

Жароҳат олганлар: Халк (сўроқ остида)
Дисквалификация: йўқ



Ҳар иккала жамоа ҳам ЖЧда ўзининг илк ўйинида зафар қучди. Бразилия Хорватияни 3:1 ҳисобида енгган  бўлса, Мексика Камерунни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Бразилия ўзининг илк ғалабасига осонликча эришгани йўқ. Жамоа анча қийналди. Охирги гол сўнгги дақиқаларда киритилди, бундан ташқари Фредга нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг пенальти берилиши кўплаб тортишувларга сабаб бўлди. Умуман олганда, Луис Фелипе Сколари шогирдлари кўрсатган футбол ярқ этиб кўзга ташланмади.

Бугун эса мухлислар “пентакампеонлар”дан янада чиройли ўйин ва навбатдаги ғалабани кутишмоқда. Кўпчилик Фред, Халк, Паулиньо каби футболчиларни ўйнатиш керак эмас деяётган бўлса-да, лекин Сколари ҳар ўйинда бошқа таркибни туширадиган мураббийлар сирасига кирмайди. Масалан, 2002 йилги мундиалда ҳам Сколари бошчилигидаги жамоа деярли бир хил таркиб билан ўйнаб якунда чемпионликни қўлга киритганди.



Бугунги баҳсни жароҳати сабаб Халк ўтказиб юбориши мумкин, агар шундай бўлса, унинг ўрнини Бернар ёки Виллиан эгаллайди. Мексика терма жамоаси бугун ўйинни деярли ўзгаришларсиз бошлайди. Мексика танлаган 5-3-2 тактик схемаси Камерун билан ўйинда иш берди, шундай экан, бош мураббий Мигель Эррера бу сафар ҳам шу услубда қолса керак. Гарчи Мексика аввалги турда 1:0 ҳисобида зафар қучган бўлса-да, яхши ўйин намойиш этди.

Луис Фелипе Сколари (Бразилия термаси бош мураббийи):
“Бизда ҳар доим Мексика билан бўладиган ўйинларда муаммолар юзага келади. Рақиб яхши шаклланган жамоа ва бу сафар ҳам уларга қарши тўп суриш осон кечмайди. Ўтган йил Конфедерациялар Кубогида ҳам қийин учрашув ўтказгандик”.

Мигель Эррера (Мексика термаси бош мураббийи):
“Биз Бразилия терма жамоасига ҳар доим ҳурмат билан қараймиз. Шундай бўлса-да, ҳимояланиб вақтни ўтказмоқчи эмасмиз. Тўғри, биз учун гол ўтказиб юбормаслик биринчи галдаги вазифа ҳисобланади, бироқ ютиш учун ҳужум қилишимиз шарт”.

Ўзаро ўйинлар: 38 учрашув +22=6-10 71:36
Охирги учрашув: 19.06.2003. Бразилия - Мексика 2:0 (Неймар, Жо)



Қизиқарли фактлар
Бразилия Мексика устидан охирги ўнта ўйиннинг ҳаммасида ғалаба қозонган, тўплар нисбати 33-3
Бразилия ўз майдонида 2002 йилнинг августидан бери мағлуб бўлмаяпти.
Мексикалик Орибе Перальта терма жамоасининг охирги еттита расмий баҳсида 9та гол урди

Х.Холиқов тайёрлади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика