RU

Последние новости

18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  0 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  7 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   6 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  1 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  6 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  3 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2

ЖЧ-2014. Бельгия - АҚШ. ПРЕВЬЮ Новости

ЖЧ-2014. Бельгия - АҚШ. ПРЕВЬЮ

Бу икки жамоа мусобақада сенсацию қилишга уринмоқда. Чорак финалга чиққан жамоа мана шу ниятига етади.
Бельгия ва АҚШ мундиалда кучли рақибларга ташвиш туғдириши олдиндан кутилганди. Бельгия гуруҳ босқичида умуман қийналмади, у қадар кучли бўлмаган квартетдаги барча ўйинларни ютди. АҚШ эса Португалия ва Гана каби жамоаларни ортда қолдирган ҳолда гуруҳдан чиқди.



Бельгия - АҚШ
2 июль. 01:00
Бош ҳакам:
Жамел Ҳаймуди (Жазоир)
Ёрдамчи ҳакамлар:
Редоуане Ачик (Марокаш), Абдулҳақ Этчиали (Жазоир)
Захира ҳаками:
Норберт Хауата (Таити).

Тахминий таркиблар:

Бельгия:
Куртуа — Альдервейрельд, ван Бюйтен, Компани, Вертонген — Витсель, Феллаини — Мертенс, де Брейне, Азар — Ориги

АҚШ
: Ховард — Жонсон, Гонсалес, Беслер, Бизли — Бекерман — Зуси, Жонс, Брэдли, Бедойя — Дэмпси

Жароҳат олганлар: Компани, Вермален (иккиси— сўроқ остида), Симан, Ванден Борре — Алтидор

Дисквалификация қилинган: Дефур (Бельгия)

Битта огоҳлантиришга эга: Витсель, Вертонген, Дембеле, Альдервейрельд — Жонс, Бекерман, Гонсалес



Ўйинолди фикрлар

Марк Вильмост (Бельгия бош мураббийи):


"Албатта, Бельгияни АҚШга қарши ўйинда фаворит деб ҳисобламайман. Аммо майдонда ўзимизнинг ўйинимизни кўрсатиб ғалаба қозонишга уринамиз. Жаҳон чемпионатининг чорак финалига чиқиш учун бор кучимиз билан ўйнаймиз".

Юрген Клинсманн (АҚШ бош мураббийи):

"Ўйинга келадиган бўлсак, унга тайёрмиз. Биз пенальтилар сериясига ҳам тайёрландик. Бундай бўлади деб аниқ айта олмайман, лекин руҳий ҳолатимиз бунга тайёр бўлиши лозим. Рақибларимиз пенальтиларни қай тарзда тепишларини ўрганиб чиқдик".

Ўзаро ўйинлар

Иккала жамоа ўзаро 5 марта тўқнаш келишган. 4 марта Бельгия зафар қучган, бир бор 1 АҚШ ғолиб чиққан. Тўплар нисбатида европаликлар устун: 8:5

Бу жамоалар ўртасидаги охирги ўйин (30.05.2013): АҚШ — Бельгия 2:4 (Кэмерон, Дэмпси — Миральяс, Бентеке-2та, Феллаини)



Қизиқарли фактлар

- Бельгия гуруҳ баҳсларида атига 4та гол урди. Плей-оффга чиққан жамоалар орасида фақат Грециянинг натижаси ёмонроқ (2та гол);

- Лорен Симандан ташқари барча футболчилар (дарвозабонлар инобатга олинмаган) Бельгия сафида майдонга тушиб бўлишди;

- Тибо Куртуа майдонга тушган ўйинларда Бельгия терма жамоаси ҳозирча умуман мағлуб бўлмаган.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика