RU

Последние новости

00:09"Эспаньол" — "Барселона". Таркиблар маълум  0 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Лечче"ни мағлуб этолмади  1 23:35Ўзбекистон ва Озарбайжон чемпионлари Анталияда ўзаро ўйнашади  0 23:17БАА чемпионати. "Ал Батаэҳ" ўз майдонида "Дибба"га мағлуб бўлди, ўзбекистонлик икки ўйинчи баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 22:30"Астон Вилла" кетма-кет 11 уй ўйинида ғалабага эришди  3 22:12АПЛ. "Вулверхэмптон" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  3 21:49"Қизилқум" 4 футболчиси билан ҳайрлашди  0 21:37АПЛ. "Борнмут" - "Арсенал" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 21:25Фарьоли "Челси"га бормаслигини айтди  2 21:02"L’Equipe" йил рамзий термасини эълон қилди  1 20:46"Пахтакор"нинг Туркиядаги илк йиғинидаги рақиблари маълум қилинди  0 20:23"Астон Вилла" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  0 20:04"Навбаҳор"ни 9 футболчи тарк этди  8 19:43Шотландия чемпионатида энг катта учрашув ўтказилди  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" ўз майдонида "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, 2-ўринга чиқиб олди  2

ЖЧ-2014. Барча гуруҳ таркиблари маълум бўлди Новости

ЖЧ-2014. Барча гуруҳ таркиблари маълум бўлди

Бразилияда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2014 учун қуръа ташлаш маросими бошланди.
Ушбу саҳифада қуръа жараёнини кузатиб бориш мумкин бўлди.


21:00 - Маросим бошланди.
21:01- Бугун вафот этган Нельсон Манделага аталган видеоролик намойиш этилмоқда. Эслатиб ўтамиз, ЖАР мамлакати собиқ президенти ва Нобел мукофоти соҳиби Нельсон Мандела 96 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
21:03 - Бошловчилар Фернанда Лима ва Родриго Хилберт саҳнага чиқиб келишди.
21:04 - ЖЧ-2014га бағишланган видеоролик намойиш этилмоқда. Ундан Бразилия миллий удумлари, рақслари ва футбол ўрин олган.
21:07 - Саҳнада қўшиқчилар Алисионе ва Эмисиада қўшиқ айтишмоқда.
21:11 - ФИФА президенти Йозеф Блаттер ва Бразилия президенти Дильма Русефф саҳнада. Улар Нельсон Мандела вафоти муносабати билан бир дақиқалик сукут эълон қилишди. Блаттер Мандела футбол учун қилган меҳнатлари олқишларга лойиқ эканини айтганида барча йиғилганлар гулдирос қарсак чалиб юборишди.
21:20 - Экранда барча Жаҳон чемпионатларидан қисқа лавҳалар намойиш этилди.
21:25 - Амалдаги Жаҳон чемпиони Испания терма жамоаси бош мураббийи Висенте дель Боске мундиал кубогини саҳнадаги махсус жойга қўйди.
21:30 - Ҳар бир қитъадан ЖЧга чиққан жамоалар иштирокидаги ўйинлардан лавҳалар намойиш этилди.
21:32 - Саҳнага афсонавий Роналдо чиқиб келди ва ўз фикрларини билдирди.
21:36 - ЖЧ-2014 тимсоли "Фулеко", аёллар футболидаги энг кучли футболчилардан бири Марта ва ЖЧ-1994 чемпиони Бебето саҳнага чиқиб келишди ва қисқа тарзда фикрларини билдиришди. Шунингдек уларнинг учаласи Бебетонинг машхур қўл ҳаракатини амалга ошириб беришди.
21:38 - Саҳнада раққослар гуруҳи чиқиш қилишди.
21:43 - Футбол қироли Пеле саҳанага таклиф этилди. Афсонавий футболчи ўз фикрларини билдирди.
21:44 - 2014 йилги мундиал бўлиб ўтадиган 12та шаҳарни тасвирловчи видео лавҳалар намойиш этилмоқда.
21:47 - ФИФА бош котиби Жером Вальке саҳнага чиқиб келди, демак қуръа жараёни бошланмоқда...
21:49 - Қуръа жараёнида қатнашадиган собиқ футболчилар чиқиб келишмоқда: Жефф Херст, Марио Кемпес, Фабио Каннаваро, Лотар Маттеус, Зинедин Зидан, Фернандо Йерро, Кафу, Алсидес Жижак.

ДИҚҚАТ ҚУРЪА НАТИЖАЛАРИ:
"А" гуруҳига Бразилия, Хорватия, Мексика, Камерун.
"B" гуруҳига Испания, Голландия, Чили, Австралия.
"C" гуруҳига Колумбия, Греция, Кот-д'Ивуар, Япония.
"D" гуруҳига Уругвай, Коста Рика, Англия, Италия.
"E" гуруҳига Швейцария, Эквадор, Франция, Гондурас.
"F" гуруҳига Аргентина, Босния ва Герцеговина, Эрон, Нигерия.
"G" гуруҳига Германия, Португалия, Гана, АҚШ.
"H" гуруҳига Бельгия, Жазоир, Россия, Жанубий Корея.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика