RU

Последние новости

09:15АПЛнинг кўплаб жамоаларидан қизиқиш бўлаётган Шешко келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:46"Ал Насср" яна бир португалиялик ТОП футболчига таклиф билан чиқди  0 08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  1 07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  10 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  1 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  2 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  8 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   17

ЖЧ-2013 (U-17). Дели Вальдес: “Панамалик футболчиларда иштиёқ юқори” Новости

ЖЧ-2013 (U-17). Дели Вальдес: “Панамалик футболчиларда иштиёқ юқори”

Маълумки, шу йилнинг 17 октябрь – 8 ноябрь кунлари БААда ўсмирлар ўртасида (U-17) навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
Дилшод Нуралиев бошқараётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси гуруҳдаги биринчи учрашувни Панамага қарши ўтказади. Бу ўйин 18 октябрь куни Фужайра шаҳрида бўлиб ўтади.

Маълумот учун: Жулио ва Жорж Дели Вальдес номи Панама футболи учун катта аҳамиятга эга. Эгизаклар – Жулио ва Жорж ўз вақтида Панама миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилишган, футболни тугатгач эса мураббийлик касби билан шуғулланишни бошлашди ва ҳозирда улар 17 ёшгача бўлган Панама ўсмирлар термасини бошқаришяпти.

КОНКАКАФ минтақасида ўтказилган мусобақада панамаликлар Мексикадан сўнг иккинчи бўлишди ва бу натижа мамлакатда катта воқеа сифатида қабул қилинди. Бунга асосий сабабчи сифатида эса ОАВ томонидан эгизакларнинг меҳнати кўрсатилди.

“Ўсмирларимиз Панама футболи тарихида иккинчи бор жаҳон чемпионатига чиқишди, - деяди Жорж Дели Вальдес. – Албатта, бу биз учун яхши кўрсаткич. Терма жамоани қабул қилиб олганимга бир ярим йилча бўлиб қолди. Бу вақт оралиғида кўп ишларни амалга оширдик ва эндиликда бунинг самарасини кўрадиган пайт келди. Биз охирги 3-4 ойдан бери мунтазам биргамиз ва бор эътибор жаҳон чемпионатига қаратилган. Ўсмирлар терма жамоасида ўйнаб кета оладиган футболчиларни топиш учун бутун мамлакатни кезиб чиқдик”.

“2011 йил Мексикада ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги мундиалда биздан Роберто Чен порлаган эди. У ҳозир Испаниянинг “Малага” клубида ўйнаяпти. Лекин бу йилги жамоа икки йил аввалгисидан анча кучли. Чунки биз саралашни ажойиб тарзда ўтказдик. Финалда фақат Мексикага ютқаздик, холос. Шогирдларим майдонда жуда ақлли ва тезкор, биз айниқса ҳимояда кучлимиз – чунки кўп гол ўтказаётганимиз йўқ. Қолаверса, ҳужумдаги ишларимиз ҳам чакки эмас. Энг муҳими, шогирдларим тўпни ҳис қилишади” – дейди Памана термаси устози.

Хайрулла Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика