RU

Последние новости

20:25АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 0:1 (матнли трансляция)  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  5 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  29 19:15"Қизилқум" — "Насаф" 0:0 (Матнли трансляция)  20 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  25 18:36"Мальорка" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 18:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир"нинг "Аланяспор"га қарши ўйин учун таркиби маълум  15 17:56БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ"нинг "Ал Васл"га қарши ўйин учун таркиби маълум, Ғаниев асосий таркибда  0 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  7 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5

ЖЧ-2013. Марокаш ўсмирлари қандай қилиб мундиалга чиқишди? Новости

ЖЧ-2013. Марокаш ўсмирлари қандай қилиб мундиалга чиқишди?

Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланганди.
Унга кўра Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси гуруҳда Панама, Марокаш ва Хорватия жамоаларига қарши ўйнайдиган бўлди.

Биз гуруҳдаги рақибларимиз қай тарзда ушбу Жаҳон чемпионатига чиқишганини ўқувчиларимизга тақдим этиб бораяпмиз. Кеча 1-турдаги рақибимиз Панама ҳақида маълумот бергандик. Энди навбат 2-турда бизга тўқнаш келадиган Марокаш ўсмирларига.  

2013 йилнинг 13-27 апрель кунлари ўсмирлар ўртасида Африка чемпионати бўлиб ўтди. Унга айнан Марокаш мезбонлик қилди.

Финал босқичида 8та жамоа иштирок этди. 2та гуруҳда 4тадан жамоа кураш олиб боришди. Марокаш "А" гуруҳида Тунис, Габон ва Ботсвана жамоаларига қарши ўйнади.

Дастлабки турда Марокаш Габонни йирик ҳисобда таслим қилди – 4:1. Ҳамза Сакхи дублга эришган бўлса, Бну Марзук, Жаади биттадан гол уришди.

Иккинчи турда Ботсвана йирик ҳисобда таслим қилинди 3:0. Бну Марзук дублга эришди, Сакхи бита гол урди.

Сўнгги турда Марокаш Тунис билан дуранг ўйнади – 1:1. Марокашликлар сафида Эл Боуаззати тўп киритди. Шу тариқа 7 очко тўплаган Марокаш гуруҳда биринчи бўлди ва ярим финалга чиқди. Шу билан бирга ЖЧга йўлланма олди.

Ярим финалда рақибимиз Кот-ДИвуарга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Марокаш таркибида битта жавоб тўпини Саббар пенальтидан киритди.

Учинчи ўрин учун ўйинда Марокаш Тунис билан ўйнаганди. Асосий вақт 1:1 ҳисоби қайд этилган ва ғолиб пенальтилар сериясида аниқланганди. Унда Тунис ўсмирлари 11:10 ҳисобида зафар қучишганди.

Марокаш ўсмирлари биринчи бор U17 Жаҳон чемпионатида қатнашади. Бу давлат ўсмирлари олдинги мундиалларга йўлланма ололмаган.

Сайтимизни кузатиб борсангиз Хорватия ўсмирлар терма жамоаси ҳақида хабар берамиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика