RU

Последние новости

14:49Сергей Чигодаев: "CAFA турнирида барча футболчиларга имконият беришга ҳаракат қиламиз"  1 14:29Расман: "Реал" Анчелотти кетаётганини эълон қилди  9 14:17Ўзбекистонлик ҳакам аёллар футболи бўйича ОЧЛ финалида ишлайди  0 13:59Саудия Арабистони клуби Осимхен билан музокаралар олиб бормоқда  0 13:32"Интер" МЮ ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 13:03"Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансфер бюджети қисқартирилди  7 12:36Рафинья: "Умид қиламанки, мухлисларни хурсанд қилишда давом этаман"  9 12:08Артета "Арсенал"нинг амбициялари ҳақида гапирди  1 11:40Руд ван Нистелрой "Лестер"ни тарк этади  0 11:14CAFA U17 Championship 2025 мусобақасига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан бир гуруҳда  7 10:56Эрик тен Хаг катта футболга қайтишга яқин  3 10:30Раулга Европанинг учта жамоасидан таклиф бор  4 10:02“Арсенал“ ҳужумчисига Саудия жамоаси таклиф билан чиқди  4 09:51Денис Коростиченко: "Ўзбекистон U-16 терма жамоасига ёрдамим керак бўлган барча жабҳада кўмаклашишга тайёрман. "Локомотив" - "Олимпик" ўйинида ...га мухлислик қилдим"  1 09:34Финалдаги мағлубиятдан сўнг МЮ тўрт нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  21

Жавоҳир Соҳибов: "Ҳали вазифа бажарилмади" Новости

Жавоҳир Соҳибов: "Ҳали вазифа бажарилмади"

Кеча Мянмада ёшларимиз Осиё чемпионатида ярим финалга йўл олди ва Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.
Ушбу натижада жамоанинг барча аъзоларини ҳиссаси катта. Кеча бўлиб ўтган учрашувдан сўнг жамоамиз сардори Жавоҳир Соҳибов билан суҳбатлашдик.

"Кеча бўлиб ўтган учрашув катта аҳамиятга эга эди. Биз максимум мақсадимизга етишдик. Биринчи бўлимдан сўнг устунликда таннаффусга чиққанимиз иккинчи бўлимда бироз хотиржамлик берди ва бунинг эвазига тўп ўтказиб юбордик. Ушбу учрашув айни вақтгача фаолиятимиздаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди. Аҳил жамоамиз бор. Биз албатта жаҳон чемпионатига муносиб эдик" , - дейди жамоамиз сардори

- Жавоҳир, ушбу жамоа кетиш олдидан аниқ ишонч билан жаҳон чемпионатига чиқамиз деган мақсади бор эди. Бу ҳақида футболчилар ҳам айтиб ўтган. Бу ишонч майдонда сизларга ёрдам бердими?
- Юқорида айтиб ўтганимиздек бу жамоа жуда ҳам аҳил. Ҳар бир чизиқда тенг кучли бир неча футболчилар бор. Кетишдан олдин энг кичик мақсадимиз жаҳон чемпионатига чиқиш эди. Буни уддаладик лекин ҳали вазифамиз тўла бажарилмади. Ўсмирларимиз Осиё чемпиони бўлди, энди ёшлар ҳам шуни такрорламоқчи. Бизда бунга ишонч ва куч етарли.

- Сиз жамоа сардорисиз. Бу сизга қўшимча босим юкламайдими ?
- Жамоа сардори бўлишни мураббий танламади. Овоз бериш орқали жамоамиз футболчилари танлаган. Жамоа сардорида маъсулият катта бўлади ва буни оқлаш ҳам жуда қийин. Имкониятим етгунича сардорликни уддалашга ҳаракат қиламан. Мураббийларимиз бизга ишонади ва бу ишончни оқламоқчимиз.

- Олдинда энг муҳим иккита баҳс турибди. Рақиблар эса кучсиз эмас. Керакли натижага эриша оламизми?
- Йигитлар бунга ишонади. Биз майдонда буни исботлаймиз. ҚҲДР нинг имкониятларини кўрдик. Кучсиз рақибнинг ўзи қолмади. Энди ҳар бир учрашув ҳал қилувчи бўлади ва бизда йўқотадиган нарса йўқ. Шу боис охирги дақиқагача майдонда мухлислар ва ғалаба учун ўйнаймиз. Бизни узоқдан бўлса ҳам қўллаб-қувватлаб турган устозларимиз, мухлисларимизга миннатдорчилик билдирамиз. Юртимизга ёруғ юз билан қайтишни мақсад қилганмиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика