RU

Последние новости

08:02Суперлига. Бугун 14-турнинг марказий учрашуви Андижонда бўлиб ўтади  1 07:00Бугун Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)  3 05:20Футзал. Футбол бўйича Европа чемпионлари иштирок этган илк жаҳон чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  0 02:11Олимпиада ярим финалида Африка Европага қарши  10 02:03Олимпиада. Франция ярим финалда!  4 00:59Олимпиада. Миср - Парагвай учрашувида ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди  11 00:37"Арсенал" "Наполи"нинг шартларига рози бўлди  2 00:16"Байер" футболчисини "Бавария"га сотмоқда  1 23:50Илёс Зейтуллаев: "Бугун ютқазишга ҳақли эмасдик"  7 23:41Жамшид Саидов: "Ғалаба ҳар доим ёқимли"  1 23:16Тен Хаг Санчо билан мунозараси ҳақида: "Барчаси ортда қолди"  1 22:54Ибрагимович "Милан"даги фаолияти ҳақида: "Босим жуда катта. Нонуштага ҳам босимни еймиз"  3 22:37Расман: Довбик - "Рома" футболчиси  4 22:11Олимпиада. Испания Японияга имконият қолдирмади  26 22:00Суперлига. "Қизилқум" - "Бунёдкор" 1:0  0

Жанубий Корея - Бельгия 0:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Новости

Жанубий Корея - Бельгия 0:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Бельгия - Жанубий Корея учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
ЖЧ-2014. "H" гуруҳи, 3-тур.

Жанубий Корея - Бельгия 0:1
27 июнь. 01:00

Бош ҳакам: Бенжамин Уильямс (Австралия)

Ёрдамчи ҳакамлар: Мэтью Крим (Австралия), Хоқон Аназ (Австралия)

Захира ҳаками: Виктор Каррилло (Перу).


Гол
: Вертонген (77)

Жанубий Корея: Чон Сон Рен, Ли Юн, Хон Чжон Хо, Ким Ен Гвон, Юн Сук Ен, Ан Гук Ен (Ли Кин Хо, 46), Ки Сон Ен, Ли Чун Юн, Гу Чжа Чхоль, Сон Хин Мин (Ди Жонг Вонг, 74), Ким Шин Ук (Ким Бо-Кйунг, 66).

Бельгия: Куртуа, Вертонген, Феллайни, Миральяс (Азар, 88), Мертенс (Ориги, 60), ван Буйтен, Дефур, Ламбартс, Дембеле, Янузай (Чадли, 60), Ванден Борре.

Огоҳлантириш
: Хонг (35), Дембеле (50)

Четлатиш
: Дефур (44).



                            МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                     
ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

Учрашувга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

90` Эден Азар!!!!!!
Майдонга тушиши билан фаоллик кўрсатди ва дарвоза томон кучли зарба йўллади. Хавфли, аммо бирозгина ноаниқ...

88`
Миральяс ўрнига Азар тушди.

86`
Корея бугун ёмон ўйнамади. Фақатгина Бельгия айни пайтда улардан устунроқ эканлигини исботламоқда.

84`
Кореянинг навбатдаги ҳужуми ҳам самарасиз якунланмоқда.

82`
Бельгия терма жамоаси ўзининг асосий таркибисиз ҳаракат қилмоқда. Шунингдек, бир киши кам бўлишига қарамасдан бельгияликлар Кореядан кучлироқ ўйин кўрсата олишмоқда.

79` Кореянинг тезкор жавоби самарасиз кетди.

77` ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! Вертонген!
Оригининг зарбасидан сўнг кореялик посбон тўпни қўлидан чиқариб юборди ва тўпга биринчи бўлиб етиб келган Вертонген бўш қолган дарвозага жойлқб қўймоқда!

74` Сон Хен Мин ўрнига Ди Жонг Вон майдонга тушди.

72`
Миральяснинг бурчакдан етказиб берган тўпига Дивок Ориги боши билан зарба берди. Лекин мўлжалда адашди.

70` Вертонгеннинг узоқдан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кетди.

68`
Бурчак тўпидан жарима майдончасига етказиб берилган тўпга Феллайни боши билан зарба бера олмади.

66`
Ким Шин Вук ўрнига Ким Бо-Кйунг майдонга тушди.

64`
Кореянинг тезкор ҳужуми якунланмай қолди.

61`
Кореянинг ажойиб ҳужуми ва Куртуани дарвоза тусини қутқариб қолмоқда. Агарда тўп аниқ борганида, Тибо Куртуа ҳам ҳеч нарса қила олмасди...

60`
Бельгияда ўзгариш. Мертенс ўрнига Ориги ва Янузай ўрнига Чадли майдонга тушишди.

57`
Феллайни ҳозир ажойиб имкониятга эга бўлганди. Аммо у тўпга боши билан ўзи истагандек зарба бера олмади.

56`
Феллайни рақиб жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди. Аммо Бенжамин Уильямс пенальти белгилашни лозим топмади.

54`
Ушбу стандарт вазияти осиёликларга ҳеч қандай наф келтирмади.

53`
Лининг узоқдан йўллаган зарбаси рақиб футболчисига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпи.

52`
Корея анча фаоллик билан ўйинни олиб бормоқда.

50`
Дембеле ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

Жанубий Корея таркибида ўзгариш руй берди. Ан Гук Ен ўрнига Ли Кин Хо майдонга тушди.

46` Иккинчи тайм бошланди.  Ўйин давом этади...

45` Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!


44` ҚИЗИЛ КАРТОЧКА!
Дефур рақибини оёғини атайлаб босгани учун майдондан четлатилди.Бельгия буёғига бир киши кам бўлиб ўйнайди.

42` Яна ўша Мертенс!
Мертенснинг йўллаган зарбасини Чон Сон Рен ушлаб олди.

40`
Янузай бугун мундиалдаги дебютини нишонламоқда. Лекин Аднан Янузай ҳозирча у қадар фаол эмас.

37`
Бельгия жарима зарбаси ишлаб олди. Вертонген бажарган ушбу жарима тўпи жонли деворга тегиб қайтди.

35`
Мертенс! Бу футболчи анча фаол. Лекин Мертенснинг навбатдаги уриниши самарасиз кетди.

32` Ўйин жонланди! Ҳар иккала жамоа ҳам ҳужумга ўтишдан чарчамаяпти.

30` УҲҲҲҲҲ! Куртуа ишсиз деганмидим? Ки узоқ масофадан кучли зарбаси билан Тибо Куртуани довдиратиб қўйди!

29`
Тибо Куртуа анча вақтдан буён ишсиз ўтирганди. Ҳозир эса эркин зарба орқали тўпни ўйинга киритиб берди.

27`
Мертенс анча фаол. Кореялик ҳимоячилар ҳам ҳозирча ишончли ўйнашмоқда.

25` ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! МЕРТЕНС! Қулай вазиятга чиқиб борган Мертенс зарба беришда адашди. Ҳисоб очилишига жуда яқин қолганди. 

22`
Бельгия кўпроқ тўпга эгалик қилмоқда ва кетма-кет ҳужумларни ташкил этмоқда.

20`
Бельгиянинг навбатдаги ҳужуми. Лекин лайнсмен байроқчасини ишга солиб, киритилган голни инобатга олмади.

18`
Бельгия жарима зарбасини амалга оширди. Даниэль ван Буйтен томонидан йўлланган зарбага аниқлик етишмади.

16`
Ўйин темпи ўртача даражада.

14`
Жанубий Корея терма жамоасининг ҳужуми. Ўнг қанотдан ривожлантирилган ҳужумни Сон Хин Мин боши билан якунлашга уринди. Лекин унинг бу ҳаракати амалга ошмади.

12`
Осиёликлар ўйинни ўз жарима майдончалари олдидан узоқлаштира олишди.

9`
Кореяликлар қарши ҳужумга ўтишмоқчи бўлишди. Лекин бельгиялик ҳимоячиларнинг ишончли ҳаракат уларни бу режасини бузиб қўйди.

Нариги ўйинда Кокорин исмли футболчи Россия терма жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққанлиги ҳақида хабар келди.

6`
Бельгиялик футболчилар  кетма-кет иккинчи маротаба ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетишмоқда.

4`
Корея асосан ҳимояланиш билан банд. Ҳозирча осиёликлар рақиб жарима майдончаси олдига бора олишганича йўқ.

3`
Дефурнинг ноаниқ ҳаракати жамоасини ҳужумини бузиб қўйди.

2`
Бельгия тезкор ҳужум билан ўйинни бошлади. Мертенснинг фаол ҳаракати хавфли вазиятни содир этди.

1` УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!


Ҳар иккала жамоа давлат мадҳиялари янграб ўтади.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Шунингдек, ушбу ўйин билан параллель равишда Жазоир ҳамда Россия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. Бу гуруҳдан Бельгия терма жамоаси муддатидан аввал кейинги босқич йўлланмасини  ҳал этган. Қолган уччала жамоада эса ҳали имкониятлар сақланиб турибди. Бугунги ўйинлар вазиятга ойдинлик киритиб беради. Нариги ўйин шарҳини "қўшни-хона"да Нарзулла Сайдуллаев шарҳлаб борадилар.

Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари!  "H" гуруҳи сўнгги тур ўйини Жанубий Корея - Бельгия учрашувини Сиз билан биргаликда Шаҳбоз Беғамов кузатиб боради ва ўйин тафсилотлари билан ўртоқлашади.

- Учрашув соат 01:00да бошланади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика