Жанлуижи Буффон: "МЮнинг Погбани қўйиб юбориши, мен гувоҳ бўлган қарорлар ичида энг ғалатиси"
13 мая 2015 14:47
Новости
Жанлуижи Буффон: "МЮнинг Погбани қўйиб юбориши, мен гувоҳ бўлган қарорлар ичида энг ғалатиси"
"Ювентус" дарвозабони Жанлуижи Буффон "Манчестер Юнайтед" ва сэр Алекс Фергюсон Поль Погбани Турин клубига қўйиб юборишини жуда ғалати деб атади.
Француз туринликлар сафида Европанинг энг яхши ёш футболчиларидан бирига айланди ва унинг ҳозирги трансфер баҳоси 80 млн. евро.
"Узоқ йиллардан бери футболдаман, аммо Фергюсон ва МЮнинг Погбани қўйиб юбориши мен гувоҳ бўлган қарорлар ичида энг ғалатиси. Бир неча машғулотдан сўнг Поль қанчалик кучли эканлигини билганмиз. Погбанинг иқтидорини кўриш учун МЮдагиларга кўзойнак керак деб ўйлаганмиз. Бу ёшда Погба каби жуда кучли бўлган футболчини кўрмаган. Айни дамда миш-мишлар уни "Реал", ПСЖ, "Челси" ёки "Манчестер Сити" билан боғлаяпти, аммо Поль ҳозирча "Ювентус" футболчиси. Унинг трансфер маблағи рекордни янгилаши мумкин" - дейди Буффон.
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии