Жанлуижи Буффон: “Бунданда юқори даражада ўйнашни истайман”
10 сен 2013 13:00
Новости


Жанлуижи Буффон: “Бунданда юқори даражада ўйнашни истайман”
“Ювентус” клуби ва Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижи Буффон, бунданда юқорироқ даражада ўйнашга ҳаракат қилишини таъкидлаб ўтди.
35-ёшли дарвозабоннинг сўзларига кўра, машғулотлар унга ёқмаётганини сезган пайтдаги ўз фаолиятини якунлаши мумкинлигини айтган.
- Мен имконим борича янада юқори чўққига қиқишга ҳаракат қиламан. Қачонки машғулотлар менга ёқмай қолганини сезсам, ўшанда фаолиятимни якунлайман. Чунки бундай ҳолатда қилаётган ишингда ҳеч қандай мантиқ қолмади, - Буффоннинг сўзларини келтиради Rai Sport.

Комментарии