Жамшид Ҳасанов: "ПФЛ кубогини қўлга киритишни режалаштирганмиз"
19 фев 2015 14:55
Новости
Жамшид Ҳасанов: "ПФЛ кубогини қўлга киритишни режалаштирганмиз"
ПФЛ кубогининг иккинчи ярим финалида "Машъал" - "Обод" (2:1) учрашувидан сўнг "Машъал" ярим ҳимоячиси Жамшид Ҳасанов фикрларини билдириб ўтди.
"Обод" ўтган йили шу турнирнинг финалида "Машъал" билан ўйнаган эди. Бу жамоа ҳужумкор ўйин кўрсатади ва бугун ҳам шундай бўлди. Яратилган имкониятлардан фойдаланганимиз бизга финални тақдим этди. Тажриба борасида "Обод"дан устунроқ эдик. Жамоани шакллантириш учун ҳар хил ўйинларда бошқа-бошқа таркиб майдонга тушмоқда. Мураббийимиз берган кўрсатмаларни бажариб , ўйинни шакллантириш биринчи вазифамиздир. Турнир бошланишидан олдин жамоа олдига нафақат кубокни олиш, балки ўйинни олиб бориш ҳам вазифа эди. Шу йўлда давом этамиз. Режамизда кубокни қўлга киритиш албатта бор" , - дейди Жамшид Ҳасанов.
- Бу йилги турнир ўтган йили бўлиб ўтган ПФЛ кубогидан нимаси билан фарқ қилмоқда?
Фарқни кўрмадим. Рақиблар ҳам унчалик ўзгармаган. Турнир жамоани шакллантириш учун хизмат қилади. Клубимизда легионерлар кўрикдан ўтди. Асосан шуларда фойда бўлиши мумкин.
- Финалда воҳа дербисини кўрамиз ? Бу ўзгача аҳамиятга эга ?
Албатта, ПФЛ кубогининг финалида икки воҳа жамоаси майдонга тушади. "Шўртан" бу йил Олий лигага қайтди. Бизнинг жамоа ҳам ўтган йили Олийга қайтган ва шу турнирда ғолибликни қўлга киритган эди. Шу боис ўртада катта фарқ бор деб ҳисобламайман. Икки жамоада ҳам имконият бир хил. "Шўртан"да бу йил катта ўзгаришлар бўлди ва кучли жамоа шаклланмоқда. "Машъал" эса ўтган йилги таркибни сақлаб қолиш билан шакллантирди. Юқорида айтганимдек соврин учун майдонга тушамиз.

Комментарии