RU

Последние новости

20:49Юрген Клопп қачон мураббийликка қайтиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  0 20:25Расман: "Насаф" сербиялик вингер трансферини эълон қилди  4 19:46Суперлигада тоза ўйин вақти ошди  4 19:20"Боруссия" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олади  0 18:43Расман: U-20 Осиё кубогида чемпион бўлган футболчимиз легионерга айланди  7 18:18Флик "Барса" ҳақида: "Манчестер Сити"дек иш тутмоқчимиз"  0 17:41"Барселона" Европа чемпионининг трансфери устида ишлашни бошлади  1 16:53"Пахтакор" фахрийлари 11 август куни Минскда "Динамо"га қарши ўйнайди  7 16:11Ўзбекистон терма жамоаси амалдаги Жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  7 15:29Расман: "Навбаҳор" ёзда 7 футболчини ўз сафига қўшиб олди  18 14:57"Мен ҳамон МЮ билан АПЛ ва ЕЧЛни ютишни орзу қиламан"  4 14:32Англия терма жамоаси футболчиси тез орада "Атлетико"га ўтади  2 13:33Гвардиола: "Улар бизга муаммо туғдиришди"  5 13:04"Челси" яна бир дарвозабонга пул сарфлади, энди уларда 7 нафар посбон бор  4 12:27Суперлига. Андижондаги марказий ўйинни ким бошқаради? 14-турнинг дастлабки 3 ўйини ҳакамлари маълум  7

Жаҳон чемпиони Филипп Лам билан суҳбат Новости

Жаҳон чемпиони Филипп Лам билан суҳбат

Германия терма жамоасининг собиқ сардори ва "Бавария" етакчиси Филипп Лам клуб расмий сайтига интервью берди.
fcbayern.de: "Бамби" мукофоти билан табриклаймиз! Соврин ҳозир қаерда турибди?
Лам: “Уйда, меҳмонхонада”.

fcbayern.de: “Бамби”, “Кумуш фахрий ёрлиқ”, Жаҳон кубоги, “Кумуш лаган”, Германия кубоги – булар сен 2014 йилда қўлга киритган совринлар! Барча титулларингни қаерда сақлайсан?
Лам: “Менда медал ва совринларни сақлайдиган алоҳида катта қути бор”.



fcbayern.de: Арьен Роббен фаолиятини якунлаганидан сўнг совринларини сақлаш учун шахсий музей очмоқчи. Сенда ҳам шунга ўхшаш режалар борми?
Лам: “Шахсий музей? Йўқ, мен бу ҳақида ўйлаб кўрмаганман. Яхшиси барчасини “Бавария”нинг музейига топшираман".

fcbayern.de: Фаолиятинг давомида ўйинлардан сўнг алмашадиган футболкаларни ўзинг учун сақлаб борасанми?
Лам: “Жуда кўп футболкаларни ўзимга олиб қоламан. Баъзиларини эса яқинларим, дўстларим сўрашса, бажонидил бераман. Учрашувдан сўнг алмашган футболкаларимни кўпчилиги жовонимдан ўрин олган”.



fcbayern.de: Улар ичида сен учун энг қадрлиси борми?
Лам: “Йўқ. Мен ҳаммасини жуда қадрлайман. Асосан дўстларим билан футболкаларни алмаштирганман. Андри Оттль билан алмашган футболкам ва бошқа терма жамоада бирга ўйнаган ўртоқларимни футболкаларини йиғиб бораман”.

fcbayern.de: Филипп Лам терма жамоалар ўйинини қай тарзда томоша қилмоқда?
Лам: “Жуда эркин”.

fcbayern.de: Ойоқларни столга қўйиб...?
Лам: “Асло йўқ. Мен болаларим тарбиясини бузиб қўйишни истамайман. Шу боис, тартибли ўтираман ва оилам даврасида мириқиб ўйинни томоша қиламан”.

fcbayern.de
: Германия терма жамоаси учрашувларини телевизорда кўриш қандай?
Лам: “Нормал ҳолат. Мен "немис машинаси"даги фаолиятимни тугатиш ҳақида мундиал пайтида эмас, балким ундан сал аввалроқ ўйлагандим ва қарор қабул қилинган эди. Лекин мен ҳали футболчилик фаолиятимга якун ясаганим йўқ. Мен биламан, ҳозир телевизор қаршисида футбол кўраётган бўлсамда, бир ҳафта ўтиб яна “Альянц Арена”да жонажон клубим сафида майдонга тушаман.



fcbayern.de: Юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиб, дам олмоқдамисан?
Лам: “Ҳа, бўш кунларга эга бўлиш ёқимли бўлмоқда. Футболдан бироз чекиниб, оиламга вақт ажрата олаётганимдан хурсандман. Сўнгги йилларда фақат майдонда тўп тепиш билан банд бўлиб қолаётгандим”.

fcbayern.de: Твиттерда бир ишқибоз сенга савол йўллабди. Ўғлинг сени изингдан бориб, отасидек қанот ҳимоячиси бўлишини хоҳлармидинг?
Лам: “Менга фарқи йўқ. Унинг ўзига эркинлик яратиб бераман ва қайси касбни танлашини ўзи ҳал этади. Футбол ўйнашга мажбурлаш ниятим йўқ. Ўғлим келажакда ким бўлишини ўзи танлаши керак”.

fcbayern.de: Футболчи бўлмаганингда ким бўлардинг?
Лам: “Футболчи бўлганимдан бениҳоят хурсандман. Футболчи бўлмаганимда ким бўлишимни билмадим”.

fcbayern.de: Ёшлигингдаги сен ёқтирган ва унга ўхшашга ҳаракат қилган футболчинг ким?
Лам: “Пьер Литтбарски. Ўшанда Германия мундиал ғолиби бўлганди. Шу чемпионат мен кўрган илк жаҳон чемпионати бўлган.  Айнан шу чемпионатда мен унинг ўйинларига ошно тутингандим. Умуман олганда, у билан ўхшаш жиҳатларимиз жуда кўп. Жисмоний тузилишимиз ҳам жуда яқин.Балки шу учун ҳам унга ўхшашни хоҳлагандирман”.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика