RU

Последние новости

18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  5 18:13ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" (матнли трансляция)  25 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  10 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9

“Зенит” – “Лаҳвия” ўйини ҳақида Новости

“Зенит” – “Лаҳвия” ўйини ҳақида

Теги :  ЗенитЛаҳвия
Кеча Доҳада йиғин ўтказаётган Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби Қатарнинг “Лаҳвия” жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Учрашув маҳаллий вақт билан 17:30 да бошланди. Учрашув “Aspire” академияда ўтказилди. Ўйин бошланишига бир соат қолганда ҳамкасблар билан ўша ерда ҳозир бўлдик, бундан мақсад академияни кузатиш, у ердаги майдонларни суратга ва тасвирга тушириш эди. Тасвирларни бугунги кундаликда кўрдингиз, суратларни эса шу ерда томоша қилишингиз мумкин.


Ушбу мақолада “Aspire” академиясига тўхталмасликка қарор қилдим, чунки бу алоҳида мавзу. Ушбу академия ҳақида кейинги мақолада ўқишингиз мумкин бўлади.
Учрашув ўтадиган майдонга яқинлашар эканмиз ёнгинамиздан “Зенит” футболчилари махсус “Электромобил”ларда ўтиб кетишди, уларнинг кайфияти аъло даражада. Стадионда ҳамма Халкни қидирар, омади чопган мухлислар у билан селфи қилишга улгуришди. Улгурмаганлар эса “Зенит”нинг қолган юлдузлари билан селфи тушишди.


Оддийгина назорат учрашуви ташкилотчилик жиҳатидан юқори даражада ўтказилди. “Зенит” операторлари жамоанинг расмий канали учун ўйинни тўлиқ тасвирга туширишди, клуб расмий сайтида матнли трансляция қилинди. Бундан ташқари, маҳаллий газеталардан журналист ва фотографлар ўйинни бевосита кузатиб боришди.

Ўзбекистонлик мухлислар

Беллашувнинг қаерда ва қайси вақтда ўтиши аввалдан маълум бўлгани учун ўзбекистонлик мухлислар ҳам ўйинга боришди. Борганда ҳам ҳаммани қойил қолдиришди. Кларнет ёрдамида русларнинг “Катюша”сидан тортиб арабча мусиқаларгача янгради. Кўпроқ “Зенит” қўллаб турилган бўлса, “Лаҳвия”ни ҳам унутишмади мухлисларимиз. Бизнинг мухлисларга қўшилиб қолганлар ҳам рақсга тушишди. Уларнинг рақслари эса футболчиларни ҳам бефарқ қолдирмади. Халк, Данни, Витсель, Хави Гарсия каби юлдузлар ўзбекистонлик мухлисларнинг қўшиқ ва рақсларини томоша қилишди. Ўз навбатида маҳаллий газеталардан бирининг мухбири мухлисларимизни суратга олди ва ўзи ишлайдиган газетада чиқаришини айтди.


Ўйин

Жамоалар ўйинни ҳотиржамлик билан ўтказишди. Халк биринчи голини киритгунга қадар майдон айтарли кўринмади, биргина вазият, биргина юриш ва гол. Мана шуни класс дейишса керак. Иккинчи голида ҳам Халк совуққонлик билан тўпни дарвозабоннинг устидан ташлаб қўйди, майдонда кўринмай юриб иккита гол уришни ҳамма ҳам эплолмайди. Халк айнан иккинчи голидан сўнг майдонда эканлигини кетма-кет эслата бошлади. Икки вазиятда унинг зарбасига ҳимоячилар пешвоз чиқишди. Жамоа ўйинида белгиялик Аксель Витсельнинг ўрни беқиёс. У ҳимоя ва ҳужумни боғлашда жамоадаги беназир футболчи, марказни ўзиники қилиб олди, кўпроқ Халк билан комбинациялар уюштиришга уринди. Халк, Данни, Олег Шатов учлиги исталган вақтда кескин ҳужумни юзага келтириши мумкин.


“Лаҳвия” жамоаси эса “Зенит”дек жамоага қарши муносиб ўйин кўрсатди. Ўйинчиларининг тўп оширишлари “грамотный”, диоганал ва кесма паслардан тез-тез фойдаланди. Ўнг қанотидаги ярим ҳимоячиси жуда тез. “Бунёдкор” ОЧЛ саралашидан ўта олса гуруҳда “Лаҳвия”га қарши ўйнайди. Эсингизда бўлса ўтган мавсум “Қалдирғочлар” бу жамоага ҳар икки ўйинда ҳам ютқазишган эди. “Лаҳвия” бу ўйини билан ОЧЛ да муваффақиятли иштирок этишига ишонса бўлади.


Толибжон Қосимов
Доҳа, Қатар

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика