Заньоло "Рома"да қолади, агарда...
28 янв 2023 19:11
Новости
Заньоло "Рома"да қолади, агарда...
"Рома" футболчиси Николо Заньоло янги жамоага кўчиб ўтишга ҳаракат қилмоқда.
Агар Англиянинг "Борнмут" клуби билан музокараларда жиддий ўзгариш бўлмаса, италиялик футболчи Рим клубида қолиши мумкин. Заньоло Премьер-лига вакилидан йилига 7 млн евро ва клуб қуйи лигага тушиб кетадиган тақдирда унинг товон пулини 25 млн евро этиб белгилашни талаб қилмоқда.
Бугун "Рома" инглиз клубига расмий жавоб бериши кутилмоқда. "Вест Хэм" ҳам 23 ёшли ўйинчига даъвогарлар қаторида тилга олингади. Бироқ ушбу клубдан ҳеч қандай расмий таклиф бўлмади.
Николо Заньоло пойтахт клуби таркибида жорий мавсум жами 17 та ўйинда иштирок этди ва 5 бор самарадорлик ("2+3") кўрсатди.
Похожие новости
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи
Комментарии