RU

Последние новости

18:43"Арсенал" Гарначога даъвогар  1 18:16Магуайрнинг собиқ мураббийи уни жамоасида кўрмоқчи  0 17:48Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"  3 17:20"Бенфика" вингери Престианни Винисиуснинг айбловига жавоб берди  5 16:52"Ўзбекистон" стадиони янги мавсумга тайёрланмоқда  0 16:25Расман: "Машъал" африкалик футболчилар билан битим тузди  2 16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  8 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  8 15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  1 14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  1 14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  1 13:59"Арал" назорат учрашувида "Машъал"га жавобсиз 3 та гол урди  4 13:39Суперлига ҳакамлари учун FIFA VAR семинари бўлиб ўтади  1 13:07"Ливерпуль" ва "Барселона" собиқ юлдузи ўзига янги жамоа қидирмоқда  3 12:51"Марсель" янги мураббий тайинланганини эълон қилди  0

Зангиота ҳокими Кубоги. ХТБ ғолиб! Новости

Зангиота ҳокими Кубоги. ХТБ ғолиб!

Хабар берганимиздек, кеча бир ой давом этган Зангиота ҳокими Кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтди.

Ҳал қилувчи учрашувда "Назарбек" қишлоқ фуқаролар йиғини ва туман халқ таълими бошқармаси жамоалари майдонга чиқди. Қизиқарли, ҳужумкор руҳда ўтган беллашувда ХТБ 2:0 ҳисобида ғалаба нашидасини сурди. Айтиш керак, ҳар иккала гол ҳам бир-биридан чиройли тарзда дарвозадан жой олди. Биринчи голда Дилшод Юнусматов профессионалларга хос тарзда ҳаракат қилди. Футболчи жарима майдони ташқарисида бир "замах" билан ҳимоячини "йиқитиб", тезлик билан дарвозабонни олдига яқинлашдида, яна бир "замах" орқали уни ҳам майдонга "қулатди" ва осонлик билан тўпни унинг устидан дарвозага ташлаб қўйди. Очиғи, бундай голларни анчадан бери олий ва биринчи лига ўйинларида ҳам кўрмай қўйгандик. Иккинчи гол эса, 35 метрлардан урилди. Ҳасан Абдуллаевнинг зарбасини траекторияси шундай чиройли чиқдики, финални ростакамига безаб, мухлисларга қувонч бағишлади. Шу тариқа ХТБ мусобақа ғолибига айланди. Финал баҳси якунлангач, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 


ЗАНГИОТА ҲОКИМИ КУБОГИ - 2016

НАЗАРБЕК - ХТБ - 0:2 (0:1)

20 август. Келес. "З.Жалилов" ўйингоҳи. 620 томошабин.

Бош ҳакам: Саидхон Бойхўжаев.

Қанот ҳакамлари: Султонмурод Улфатов, Искандар Зоитов.

Захирадаги ҳакам: Ойбек Умаров.

Голлар: Дилшод Юнусматов, 17 - 0:1. Ҳасан Абдуллаев, 42 - 0:2.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика