RU

Последние новости

10:15Арбелоа "Атлетико"га қарши ўйини олдидан Мбаппенинг ҳолатини баҳолади  0 09:42"Ливерпуль" 10 йиллик антирекордни такрорлади  1 09:11"Арсенал" ПСЖ юлдузига қизиқмоқда  1 08:40"Манчестер Сити"нинг "Арсенал"га қарши финал учрашуви учун тахминий таркиби маълум   10 08:06Англия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун уй-меҳмонлар либослари тақдим этилди  1 07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун мусобақанинг саралаш босқичига старт берилади  0 03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  7 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  3 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  4 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  3 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  1 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  5

Зангиота - чемпион! Новости

Зангиота - чемпион!

Кеча Тошкент вилояти ҳокимияти ва вилоят футбол федерацияси билан ҳамкорликда ҳокимлик мутасаддилари ўртасида анъанавий мини-футбол турнири ўтказилди.

Мусобақада вилоятнинг 14та тумани ҳокимияти ва Нурафшон шаҳри ҳамда вилоят ҳокимлиги мутасаддиларидан иборат жамоалар ғолиблик учун кураш олиб борди. Қизиқарли кечган турнирнинг ярим финалига Оҳангарон, Бекобод, Зангиота ва вилоят ҳокимлиги жамоалари етиб келди. Финал остонасидаги баҳсларда Оҳангарон ҳокимияти вакиллари бекободлик ҳамкасбларини 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, зангиоталиклар вилоят ҳокимлиги мутасаддиларини аяб ўтирмади – 3:0.

Турнир давомида рақибларидан етарлича устунлик қилган зангиоталиклар якунда ғолибликни қўлга киритишди. Ярим финалда рақиб дарвозасини уч бор нишонга олган Зангиота ҳокимияти вакиллари финалда ҳам оҳангаронликларни уч бор майдон марказига таклиф қилишди.

Айтиш керак, мусобақа самимий, дўстона кайфиятда ўтди. Вилоят футбол федерацияси учрашувларни холис ўтишини таъминлаш мақсадида мусобақага тажрибали ҳакамларни бириктирди. Хусусан, ўйинларни Халқаро тоифадаги ҳакам Андрей Цапенко, Хусан Худойбердиев, Саидхон Бойхужаев, Азизжон Каримов, Равшан Мавлонов, Холмурод Тўлагановлар бошқариб борди.

ЯРИМ ФИНАЛ
ОҲАНГАРОН – БЕКОБОД – 1:0
ЗАНГИОТА – ВИЛОЯТ ҲОКИМИЯТИ – 3:0

ФИНАЛ
ЗАНГИОТА – ОҲАНГАРОН – 3:0

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика