RU

Последние новости

02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  2 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  2 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  0 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  4 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  15 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  61 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  3 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  4 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  3 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  1

Мутолаа учун. Замонамиз қаҳрамонлари: кимлар "Ньюкасл"ни орзу томон бошлашмоқда Новости

Мутолаа учун. Замонамиз қаҳрамонлари: кимлар "Ньюкасл"ни орзу томон бошлашмоқда

"Ҳаккалар"нинг қайта туғилишини баҳолаймиз.

"Ньюкасл" Англия Премьер-лигасининг дастлабки ярмидаги энг қизиқарли жамоалардан бири бўлди. "Ҳаккалар" жамоаси бошиданоқ ўзларини жиддий нарса учун даъвогарлик қиладиган қаттиқ жамоа сифатида кўрсатишди. Албатта, гап соврин ютиш ҳақида кетмаяпти, аммо Эдди Хау жамоасида келаси мавсум Чемпионлар лигасига чиқиш учун яхши имкониятлар бор. Буни "Ньюкасл"нинг АПЛ турнир жадвалидаги учинчи ўрни ҳам тасдиқлаб турибди.

Албатта, жамоага бир вақтнинг ўзида кўплаб Англия топ-клубларида қийинчилик бошлангани ёрдам берди. "Манчестер Юнайтед" яқинда яхшироқ ўйнашни бошлади, "Ливерпуль"да кадрлар муаммоси бор, "Тоттенхэм" ҳали ҳам таркибини шакллантирмоқда, "Челси" эса умуман барчасини бошидан бошлашга қарор қилган.

Аммо, "Ньюкасл"нинг муваффақиятларини фақатгина омадга боғлаш нотўғри. "Ҳаккалар" жорий мавсум АПЛда фақатгина бир бор мағлубиятга учрашди. Етакчи "Арсенал"да ҳам ҳудди шундай кўрсаткич. "Ньюкасл"нинг муваффақиятлари жамоавий иш самараси, аммо кимларнидир ажратиб кўрсатиш мумкин.


Эдди Хау

"Ньюкасл"нинг сотувидан сўнг кўплар жамоа бошқарувида катта миқдордаги совринларни қўлга киритган мураббийни кўришни кутганди. Аммо, ҳеч қайси топ мутахассис қуйи лигага тушиб кетмаслик учун курашаётган жамоани қабул қилишга рози бўлмаган бўларди. Клубнинг янги раҳбарияти Эдди Хауни тайинлаб тўғри йўл тутди. "Борнмут"ни 4-дивизиондан Премьер-лигага олиб чиққан мураббий қандай ишлашни билади.

"Ньюкасл"га келган Хау биринчи бўлиб машғулотга ёндашувни ўзгартирди, аниқроғи уларнинг интенсивлигини оширди. Бу эса "ҳаккалар"га ўзларининг ҳозирги услублари бўлмиш тажовузкорлик, динамиклик ва юқори прессинг билан ҳаракат қилишга имкон берди. "Ньюкасл" футболчиларнинг доимо юқори жисмоний формада бўлиши орқали кўплаб рақиблар билан куч тарафлама ўйнаши мумкин. Хаунинг клубдаги самарали ўзгаришларини кўплаб мутахассислар, жумладан Томас Франк, Микель Артета ва Хосеп Гвардиола қайд этди.



Ник Поуп

Хау жамоани қайтадан қуришни мудофаа ва дарвоза чизиғидан бошлади. Шундай қилиб "Ньюкасл"да Ник Поуп пайдо бўлди. "Ҳаккалар" ўтган ёзда "Бёрнли" футболчиси билан 11,5 млн евро эвазига шартнома имзолашди ва уни Чемпионшипга тушиб кетишдан сақлаб қолишди. 30 ёшли дарвозабон жорий мавсум 10та "қуруқ" серия ўтказган ҳолда, АПЛда энг яхши натижани қайд этиб турибди. Бундан ташқари, "Ньюкасл" ўтказиб юборилган голлар сони бўйича (11) ҳатто "Арсенал"дан ҳам олдинлаб кетган ҳолда, Премьер-лигада биринчи ўринни эгаллаб турибди. Бунда Поупнинг катта хизматлари бор.



Киран Триппьер

Триппьер клубнинг янги лойиҳасига биринчи бўлиб ишонганлардан бўлди. 32 ёшли фулбек роппа-роса бир йил олдин Испания чемпионига айланган "Атлетико"дан кетиб, "Ньюкасл"га ўтди. Киран даставвал янги жамоа билан тушиб кетишдан сақланиш учун курашди, энди эса Чемпионлар лигасига чиқиш учун ҳаракат қилмоқда. Триппьер клубнинг муҳим ўйинчиси ҳисобланади. У мудофаада ҳам, ҳужумда ҳам бирдек яхши ўйнайди. Бундан ташқари, Киран жамоада стандартларни энг яхши ижро этадиганлардан биридир. Бу жуда муҳим, сабаби "Ньюкасл" АПЛдаги энг баланд жамоалардан бири. Триппьернинг ўзи ҳам зарба йўллаши, ҳам дарвозага яқин жойга узатма ижро этиши мумкин.



Бруно Гимараэс

Гимараэснинг "қора-оқлар" сафида ўйнаётганига ҳали бир йил ҳам бўлмади, аммо уни аллақачон топ-клублар кузатмоқда. Бразилияликка жамоа топишда омад келди. Бруно ҳужумкор турдаги таняч ўйинчи ҳисобланади, ҳозирги "Ньюкасл" эса унга яхши мос тушади. 25 ёшли ярим ҳимоячи тез-тез нафақат рақиб ҳужумини бузади, балки ўзиникини ҳам ривожлантиради. У жорий мавсум АПЛ доирасида 15та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассист қайд этди. Бу таняч ярим ҳимоячиси учун яхши натижа ҳисобланади. У ўз позициясида Премьер-лиганинг энг самарали ва хавфли ўйинчиларидандир.



Мигель Альмирон

Альмирон жорий мавсум "Ньюкасл"нинг асосий юзларидан биридир. Мигель "ҳаккалар" сафида 4,5 йилдан бери ўйнайди. У бу вақт давомида бир мавсумда ҳатто бешта гол ҳам урмаган. Жорий мавсум эса унинг ҳисобида Премьер-лигада 9та тўп бор. Айтганча, уларнинг айримлари Гимараэснинг узатмасидан сўнг урилди. Парагвайлик жорий мавсум "Ньюкасл"нинг энг яхши тўпурари ҳисобланади ва АПЛ тўпурарлари орасида олтинчи ўринда. "Ньюкасл"да лотин америкаликлар ижросида яхши боғлам ҳосил бўлди ва бу узоқ муддатда яхши натижалар келтириши мумкин.



Каллум Уилсон

Ҳар бир жамоада тажрибали ўйинчилар бўлиши керак ва улардан бири Уилсондир. Каллум дарҳол жамоа ва янги мураббий қўл остидаги боғламга айланди. Форвард Хау билан яхши таниш, сабаби у "Борнмут"да мутахассиснинг қўл остида тўп тепган. 30 ёшли ҳужумчи устозидек элитага Англиянинг қуйи футболидан чиққан. Унинг фаолиятида ҳатто 5-дивизион жамоаси ҳам бўлган. Уилсон ҳозирда ЧЛга интилаётган "Ньюкасл"нинг муҳим ўйинчиси ҳисобланади. Каллум ҳам гол уради, ҳам ассист ижро этади ва жамоадошларига майдонда мураббийнинг ғояларини етказади. Бу йигитлар балки биргаликдаги ҳаракат орқали клуб ва шаҳар учун чинакам муҳим ишларни амалга оширишлари мумкин.



Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика