"Зальцбург" қаторасига 9-марта Австрия чемпионлигини қўлга киритди
24 апр 2022 22:09
Новости
"Зальцбург" қаторасига 9-марта Австрия чемпионлигини қўлга киритди
Зальцбург шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи клуб 2021/22 йилги мавсумда ҳам Австрия чемпиони бўлди.
"Ред Булл" тизимидаги клуб мавсум тугашига икки тур қолганда қаторасига 9-чемпионликни кафолатлади. Умуман олганда, “Зальцбург” мамлакат олий лигасида 16 марта чемпионликка эришган – бу тарихдаги учинчи натида. Пешқадамлар – "Рапид" (32) ва "Аустрия" (24).
Шунингдек, Маттиас Яйссле жамоаси 1 май куни "Рид"га қарши Австрия Кубоги финалида майдонга тушади.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии