Зафармурод Абдираҳматов: "Ҳиндистонни яхши ўргандик ва учрашувга тайёрмиз"
		
		16 янв 2024 22:50
        Новости	
	 
				 
				Зафармурод Абдираҳматов: "Ҳиндистонни яхши ўргандик ва учрашувга тайёрмиз"
- Терма жамоа сафидаги дастлабки катта мусобақа сиз учун қандай ўтмоқда? Ҳаяжон борми?
- Бош мураббий Осиё кубогида иштирок этиш имкониятини тақдим этганидан жуда хурсандман. Тайёргарлик яхши кечмоқда. Осиё кубогида мухлислар кутган яхши натижага эришамиз ва шунга ҳаракат қиламиз.
- U-20 терма жамоаси билан асосий терма жамоани солиштирганда қандай фарқ ҳис этмоқдасиз? Асосий терма жамоада босим борми?
- Бу борада қийинчилик ҳис этмаяпман. Барча футболчилар акаларим, улар мени қўллаб қувватлаб ва жойи келса ўргатиб, ёрдам бериб туришибди. Худо ҳохласа кейинги учрашувларда натижаларимизни яхшилаймиз.
- Қанотдаги йўқотиш сабабли Ҳиндистон терма жамоасига қарши ўйинда Сречко Катанец сизга имконият бериши мумкинми? Сизнинг фикрингиз қандай?
- Балки имконият берар, у мураббийнинг қарори. Мен фақатгина ўз ишимни аъло даражада бажаришда давом этишим керак. Ҳиндистонни яхши ўргандик ва кейинги учрашувга тайёрмиз. Умид қиламанки Ҳиндистонга қарши учрашувда ўзимизга керакли натижага эришамиз.
 Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди
Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
                    Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ... Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
                    Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди
                    Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди  Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
                    Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии