RU

Последние новости

19:17"Манчестер Юнайтед" қишда "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:02Фарҳод Нишонов: "Жаҳон чемпионатига чиқиш йўлида исталган кучли рақиб билан ўйнашга тўғри келади"  0 18:22"Реал" Родри ёки Энцо Фернандесни сотиб олади, агар...  2 18:15Суперлига. "Динамо" - "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  2 18:00Суперлига. Олмалиқда 4 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  11 17:31ОФК Чемпионлар Лигаси-2. Умар Эшмуродов жамоаси сафарда "Чонбук Моторс"га имкониятни бой берди   0 16:57"Ҳозирги ҳолатимни сўз билан таърифлаш қийин"   0 16:16Асаби бўшлар кўрмасин! "Барселона" жароҳат олган Пау Кубарси суратини чоп этди   6 15:47Ханс-Дитер Флик: "Бугун амалга оширган ишимиздан мамнунман"  1 15:15ОФК Чемпионлар лигаси-2. 4-турдан сўнг ғарбий минтақадаги ҳолат  9 14:42ОФК Чемпионлар Лигаси-2. "Чонбук Моторс" - "Селангор": Умар Эшмуродов асосий таркибда  0 14:31"Бетис" "Барселона" ҳимоячисига қизиқмоқда  1 14:19"Локомотив" сўнгги бор Самарқандда "Динамо"ни қачон ютган?  2 13:56"Барселона" XX асрда қайд этган ажойиб бир натижасини яхшилади   2 13:27Артета: "Футболчиларим билан фахрланаман"  2

Зафар Холмуродов: “Футболчи бўлиш мураббий бўлишга қараганда осонроқ” Новости

Зафар Холмуродов: “Футболчи бўлиш мураббий бўлишга қараганда осонроқ”

“Насаф” футбол мактабининг сунъий футбол майдонида Қашқадарё вилояти ҳокими кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтгани ҳақида олдинги саҳифаларимизда хабар бердик.
Ана шу футбол мусобақаси якунига етгач “Насаф” жамоасининг ўтмишдаги “ҳужум қироли” мақомига сазовор бўлган афсонавий ҳужумчи, айни пайтда жамоа ўринбосарларига мураббийлик қилаётган, мухлислар эътибори ва эътирофига сазовор бўлган – Зафар Холмуродов билан суҳбат қурдик.

-Зафаржон бугунги ғалаба ва соврин билан сизни ва шогирдларингизни чин кўнгилдан табриклаймиз.
-Катта раҳмат бу соврин нафақат жамоамизники балки мухлисларники ҳамдир, мана кўрдингиз стадионга қанча-қанча мухлислар ташриф буюришди, учрашувни катта завқ билан томоша қилишди. Агар уларга озроқ бўлсада яхши кайфият улашган бўлсак, ўзимизни бахтиёр ҳис қиламиз.

-Зафаржон айтингчи ўтмишда сиз футболчи бўлгансиз, мана энди мураббийлик қилаяпсиз, шу иккала фаолиятни бир-бирига таққослаб кўрдингизми? Қайси бири осонроқ экан?
-Албатта футболчи бўлиш мураббий бўлишга қараганда осонроқ, чунки мураббийлик жуда кўп меҳнат ва изланишни талаб қиладиган соҳа, қолаверса қўл остингиздагиларга жавобгарлик маъсулияти ҳам бор. Тўғриси тан оламан мен учун мураббийликни бошлаш осон бўлмади. Аммо, ўзингизга маълум, клуб мен учун бегона эмас, бунинг устига бу ерда менинг собиқ жамоадошларим фаолият юритишмоқда, улар менга ҳар томонлама далда бўлишди. Клубимиз раҳбарлари ҳам ҳар томонлама қўллаб-қувватлашди, биздаги муҳит ҳам ажойиб, бу ердаги ҳар бир ходим ягона мақсад – “Насаф” клубининг келажаги учун интилади.

-Агар мраббий бўлмасангиз, бошқа соҳага ўтиб кетармидингиз?

-Бу ҳақда ўйлганим ҳам йўқ, агар “Насаф”да ишламасам ҳам бирон бир оддий футбол жамоасида бўлсам ҳам, ёшларга футбол сирларини ўргатаётган бўлардим. Футболсиз мен ҳам бошқалардек ҳаётимни ўзгача тасаввур қилолмайман. Яна жонажон клубимда фаолият юритаётганимдан бениҳоят мамнунман.

-Ўзларингиз ўйнаган пайтлардаги шижоат ва руҳни, мана энди сиз собиқ жамоа аъзолари – клубнинг асосий мурббийлари, ўз шогирдларингизга сингдириш учун ҳаракат қилаяпсизларми?
-Бу ҳақда биргалашиб иш олиб бораяпмиз, бизда сен ўринбосарлар мураббийи ёки сен асосий таркиб мураббийи деган гапни ўзи йўқ. Биздаги муҳит, бир оила аъзолари қандай бўлса, шундай вазият ҳукмрон. Биз ўзимиз ўйнаган пайтдаги шижоат ва руҳдан ҳам кўпроғини ўйинчиларга сингдиришга ҳаракат қилаяпмиз, бунга мисол қилиб, бугунги учрашувни ҳам айтишим мумкин, биринчи бўлимда 2:1 ҳисобида ютқазаётган эдик. Шогирдларим кўрсатмаларимни тўғри бажаришди, ўйинда қурқмасдан ҳаракат қилишди ва ғалаба қозонишди. Бу борада ҳали кўп меҳнат қилишимиз керак, қолаверса буни яна қанчалик эплай  оламиз, вақт кўрсатади. Шу ерда бир нарсани алоҳида таъкидлашни ҳоҳлардим, майдонга тушган ўйинчида қўрқиш бўлса, ундай ўйинчидан наф йўқ. Ўйинчи майдонга тушдими, рақиб қандай бўлмасин, қўрқмаслик керак. Ана шунда у натижа кўрсата олади.

- Сиз мураббийлар – собиқ жамоадошлар ўйиндан олдин рақиб жамоа салоҳиятини муҳокама қиласизларми?

-Ҳар-бир ўйиндан олдин шундай бўлади, рақиб қанчалик таниш ва нотаниш бўлмасин бизлар синчиклаб ўрганамиз, шунга қараб, ҳамма ўз фикрини билдиради, фикрлар эътиборга олиниб, ўйин тактикаси танланади.

-Янги мавсумдан қайси шогирдларингиз асосий таркибда ҳаракат қиладиган бўлди?

-Бу мавсумдан Азиз Ғаниев, Шароф Муҳиддинов ва футбол мактабидан Худойберди Холиқовлар асосий таркибда ҳаракат қилишади. Юқорида айтиб ўтганимдек, барча ҳамкасблар биргалашиб, ҳаракат қилаяпмиз. Борган сари ўринбосарлар орасидан муносибларни, асосий таркибга қўшиб бораверамиз. Фурсатдан фойдаланиб, бу ўйинчиларга муваффақиятлар тилайман, умид қиламанки, булар юзимизни ерга қаратишмайди.

-Рўзиқул Бердиев жамоа “сири”ини яширишда устаси фаранг мутахасис ҳисобланади, бунга фикрингиз қандай?
-Буни нимаси ёмон экан (кулиб), рақиб сиз ҳақингизда қанчалик кўп билса, унга шунчалик осон бўлади, аксинча сиз учун фойдалидир. Энди мураббий жамоани ўйинга тайёрлашда жуда кўп меҳнат қилади, кўп ўйлайди, қайғуради. Нега энди ўз меҳнатини пучга чиқариши керак? Рўзиқул ака ҳар бир ўйин олдидан жуда катта маъсулиятни ўзида ҳис қиладиган инсон, ундай куйиб ёнадиган мураббий камдан-кам, Рўзиқул ака жудаям кўп меҳнат қилади, агар тўғрисини айтсам, у ўйинчи бўлганда ҳам шундай эди. Рўзиқул акадек шахс учун оддий ўйинни ўзи бўлмаган, бўлмаса ҳам керак. Шунинг учун бирга ўйнаганимизда ҳам, ҳозир ҳам Рўзиқул акам бизлар учун ибратдир.

-“Насаф” ўрибосарлари ўтган йил охиридан алоҳида ўз базасига эга бўлди, шароитлардан кўнглингиз тўлдими?
-Тўлганда қандоқ, биз учун барпо қилинган базани баъзи клублар фақат орзу қилади холос. Қашқадарёда футболни каттаю-кичик бирдек жуда севишади. Шунингдек вилоятмиз раҳбарларининг ҳам футболга эътибори катта, уларнинг ғамхўрлиги ва эътибори эвазига биз шундай шароитга эга бўлдик. Айниқса, клубимизнинг асосий ҳомийси – “Шўртан газ кимё” мажмуаси ва унинг раҳбари Одил ака Темировнинг бу соҳадаги жонбозлиги алоҳида эътирофга лойиқ. Пайтдан фойдаланиб, ана шундай жонкуяр раҳбарларимизга ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан. Бундай ажойиб шароитлар биз мураббийлар учун воҳамиз футболини янада кўкларга кўтаришга, тинмай меҳнат қилишга катта рағбат бўлади.

Суҳбатни Ренат ЭРНАЗАРОВ олиб борди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика