RU

Последние новости

19:32Ла Лига ҳакамларини танқид қилгани учун "Реал"га нисбатан иш очилди  5 19:30Эрон чемпионати. "Персеполис" - "Истиқлол" 1:0 (Онлайн натижа)  6 19:18"Манчестер Сити" янги футболчи жамоа сафига келиб қўшилганини эълон қилди  0 18:41Себальос мушак жароҳати туфайли сафдан чиқди  1 16:43Дуайт Йорк: "31 ёшли Погба МЮнинг бутун ярим ҳимоясидан яхшироқ формада"  15 16:19"Бавария" фикридан қайтиб қолди  6 15:30Салах "Олтин тўп" ҳақида: "Баъзида ҳолатга ташқи таъсир бўлиши мумкин"  44 15:06Рубен Аморим: "МЮ футболчилари танқидни кўнглига яқин олиб юборяпти"  2 14:36Дрогба Моуриньо ҳақида: "Қанақасига менинг "отам" ирқчи бўлиши мумкин?"  8 12:45Вальдано: "Пулдорлар келиб, футбол анча ўзгарди"  1 12:17Артета: "Чемпионлик пойгасидаги вазият 3 ой аввал қандай бўлса, ўшандайлигича қолмоқда"  7 11:54"FourFourTwo" жаҳон футболидаги энг яхши марказий ҳимоячилар рўйхатини эълон қилди  20 11:33Салоҳ: "Мухлислар доим ёдда тутишини истардим, мен улар учун боримни бердим"  4 11:00Шомуродовнинг триумфи: А Серияда 26-тур якунлари  0 10:53«Рома»ни янги мавсумда бошқаришга асосий даъвогар маълум  12

Зафар Тўраев: "Зоминда икки очко йўқотдик" Новости

Зафар Тўраев: "Зоминда икки очко йўқотдик"

Бу йил яна олий лигада иштирок эта бошлаган "Машъал" чемпионатнинг дастлабки турини сафарда "Сўғдиёна"га қарши ўтказиб, дурангга имзо чекди - 1:1.
"Газчилар" сафида шу куни энг яхшилардан бири бўлган Зафар Тўраев "СА" талқинига кўра 1-турнинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди. Шу муносабат билан Тўраевни суҳбатга чорладик.

- Чемпионатнинг илк ўйини ҳеч бир жамоа учун осон кечмайди. Жумладан 15 март куни "Сўғдиёна"га қарши ўтган баҳс ҳам биз учун қийин бўлди. Мезбонлар устунликка эришди. Лекин майдоннинг холати ҳам яхши эмасди. Шунинг учун ўз ўйинимизни кўрсатишга қийналдик. Гарчи илк турда дуранг қайд этган бўлсакда, биз бу ўйинда икки очко йўқотдик. Чунки "Машъал" фақат уч очко олишни мақсад қилиб борганди.

- Энди тақвимга кўра иккинчи турни ўз майдонимизда "Бунёдкор"га қарши ўтказамиз. Амалдаги чемпион билан бўлажак баҳс ҳам қийин бўлади. Буни ҳозирдан англаб турибмиз. Лекин шунга қарамай фақат уч очко олиш учун майдонга чиқамиз. Чунки ўз мухлисларимиз кўз ўнгида ғалаба қозонмасак бўлмайди.

- "СА"ни кузатиб бораман. Очиғини айтсам, сайт ижодкорларининг 1-тур рамзий терма жамоасини тузганда ундан ўрин олишимни кутмагандим. Бу мен учун сюрприз бўлди десам ҳам бўлади. Лекин "Сўғдиёна"га қарши кечган баҳсда шахсан ўзимнинг кўрсатган ўйинимдан қониқиш хосил қилганим йўқ.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика