RU

Последние новости

13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  0 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  1 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  4 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  4 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0 10:35Интервью. Мурод Бобожонов: “Ўзбек футболчилари учун Ироқда эшиклар очилди"  1 10:15Манба: Ўзбекистон Суперкубогига "Бобур Арена" мезбонлик қилади  4 09:55Хайрулла Каримов: "Суперлигани уйда бошлаш бироз енгиллик бериши мумкин"  2 09:35Арбелоа: "Натижа учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан"  24 09:16"Арсенал" Чемпионлар лигасида тарихий рекорд ўрнатди  4 08:55Моуринью Трубиннинг голи ҳақида: "Ғалаба учун хавфли қарор қабул қилдик"  9 08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  2 08:15Ислом Исмоилов: "Зич тақвим бизга баҳона бўлолмайди. "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди"  11

Зафар Тўраев: "Самарқандга фақат ғалаба учун боргандик" Новости

Зафар Тўраев: "Самарқандга фақат ғалаба учун боргандик"

Олий лиганинг 8-турида "Динамо" ўз майдонида "Машъал"ни қабул қилди.
Учрашувнинг охирги дақиқаларида Зафар Тўраев томонидан киритилган гол якунда муборакликларга уч очко келтирди. Ўйиндан сўнг ғалаба тўпини киритган Тўраев билан суҳбатлашдик.

- Гарчи ғалаба қозонган бўлсакда, ўйин қийин кечди. Аслида ҳам "Динамо"ни фақат ютиш учун келгандик. Чунки бундан олдинги турда ўз майдонимизда "Олмалиқ" билан дуранг ўйнаб, қимматли икки очкони йўқотгандик. Кейинги турда эса яна бир жиддий рақиб  "Локомотив" билан куч синашамиз. Шунинг учун ҳам Самарқанддан фақат уч очко олиб кетишимиз шарт эди. 

- Биринчи бўлимда жавоб тўпини киритиб, ҳисобни 1:1 кўринишига келтириб олганимиз бизга фойда келтирди деб ўйлайман. Ҳар икки жамоа ҳам мухлисларга ёқадиган очиқ ўйин намойиш этди.

- Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида гол киритиб жамоамга ғалаба келтирганимдан хурсандман. Тўғриси, гол уришимни кутмагандим. Лекин ғалаба билан қайтишимизни сезгандим. Чунки иккинчи бўлимда бир қатор голли вазиятларни ярата олдик. Хаттоки Мўйдин Мамазулумов гол ҳам урганди. Бироқ ҳакам ўйиндан ташқари холатда деб баҳолади.

- Самарқандда жамоавий ўйин эвазига ғалаба қозондик. Йигитлар бир-бирлари билан пас ўйнаш орқали мазмунли ўйин кўрсатдик.

- Турнир жадвалида ҳозирги эгаллаб турган ўрнимиз табиийки бизни ҳам қониқтирмаяпти. Бу йил тақвим биз учун жуда бир қийин келди. Аста-секин ҳаммаси ижобий томонга ўзгариб боради ва иккинч даврада кўзлаган мақсадимизга эришамиз деган умиддаман.

- Кейинги турни ўз майдонимизда "Локомотив"га қарши ўтказамиз. Мухлисларимиз қаршисида фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Агарда сафар тўп тепганимизда эди, дуранг ҳам қониқарли бўларди. Лекин ўз майдонимизда уч очко учун курашамиз. Буни уддаласа бўлади.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика